Кўпкари - мардлар ўйини

Юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб нишонланаётган "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" ва "Хосил байрами" тадбирлари кенг нишонланмоқда. Хусусан, бу тадбирлар туманимизда ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан туманимизнинг "Ингичка" қишлоғида туман ҳокими Д.Мусинов ташаббуси билан миллий ўйинларимиздан бири бўлган "Кўпкари" мусобақаси ўтказилди.

 

Ўйин бошланишидан олдин Қуръон тиловат қилиниб, қўй сўйилди ҳамда "Кўпкари" мусобақаси яхши ўтиши ва келаси йил ҳосилимиз бунданда унумли бўлиши учун дуолар қилинди.
Мусобақага республикамиз ва вилоятимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган икки юзга яқин полвонларимиз соврин учун майдонга чиқишди. Кун бўйи давом этган мусобақада полвонлар жами юздан зиёд қўйилган қимматбаҳо совринлар учун беллашдилар. Қизиқарли кечган мусобақанинг охирги маррасига улоқни ташлаган пайариқлик "Тайсон" лақабли Ихтиёр полвонимиз туман ҳокимининг бош соврини туяни қўлга киритди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM