Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилди

  Бугун, туман ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда барча туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги вакиллари студияларидан иштирок этишди.
   Йиғилишда вилоят ҳокими Э. Турдимов қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалаларга эътиборни қаратди. Жумладан, бугун деҳқон-фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлайдиган кишилар олдида жуда катта масалалар турганини айтиб ўтди. Буларга ғалла экилган далаларга эътибор қаратиб, агротехник парваришни кучайтириш, ғалла ҳосилдорлигини ошириш, гектаридан ҳосилни камида 70 центнерга чиқариш, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, маҳаллий ўғит чиқариш масалалари киради. Шунингдек, вилоят ҳокими маҳаллий ўғит чиқариш борасидаги маълумотларни ҳаққонийлаштириш, ҳар бир секторда энг қолоқ деб ҳисобланган фермер хўжаликларига  маҳаллий ўғит чиқариш ва ғалла парваришини яхшилашни назоратга олиш каби масалаларда кўрсатмалар берди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM