Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Қўшма қарори муҳокамаси ўтказилди

Ҳар бир инсоннинг ўғил уйлантириш, қиз чиқариш, фарзандларининг суннат тўйларини қилиш ва шунга ўхшаган бир қанча орзу-умидлари бор. Бу тантаналарни ўтказиш учун эса оила боши неча йиллаб меҳнат қилиши, тер тўкиши керак. Лекин мана шу орзуларини амалга ошираман деб, нафақат, ўзини балки оила аъзоларини ҳам қийин аҳволда қолдираётганлар ҳам йўқ эмас. Сабаби ҳозирги тўйлар ким ўзарга бўлаётгандек, гўё. "Фалончи нарсани қўймасам одамлар нима дейди, ўша қўшиқчини олиб келмасам қудалар, одамлар олдида ким деган одам бўламан, тўйга бунча одам айтмасам бўлмайди" (ҳоказо) - деб тўй қилишади. Тўйдан кейин эса қарзлардан қутилишни ўйлаб турган вақтда, камига икки ёш жанжаллашиб ажрашиш пайига тушиб қолса, дард устида яна дард. Охир оқибатда натижа аянчли ҳолатлар юз бераётгани, нима билан якун топаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Қилинаётган ортиқча харажатлар бошқа бир фойдали нарсага сарфлангани айни муддао эмасми?

Бугун, туман ҳокимлигида мана шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада таколиллаштириш тўғрисида"ги Қўшма қарор ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Д.Мусинов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи. туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва инспекторлари ҳамда тумандаги тўйхона эгалари иштирок этишди. Қўшма қарорда белгиланган тартиб-қоидалар, тўй-хашамларни ихчамлаштириш, тўй, оилавий базмларни ўтказишда йўл қўйилаётган камчиликлар, исрофгарчилик, ва уларни баратарф этиш чоралари муҳакама этилди. Маҳалла раислари, инспекторлари ва тўйхона эгаларига қарорда белгиланган тартибда одамлар сони ошиб кетмаслик, агарда ошиб кетган тақдирда қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши ҳақида қатъий топшириқлар бериб ўтилди.
Айрим одамлар "Мени мана шу танишим кечки бамзга айтмай наҳорга айтибди" - деб нолиб қолишади. Ҳурматли фуқаролар, Сизни танишингиз ёки дўстингиз тўйга хоҳ наҳорга бўлсин хоҳ кечки базмга бу, албатта, сизни ҳурмат қилгани учун айтаяпти. Шуни эсдан чиқарманг! 

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM