"Тўрт фарзандим Қуролли Кучлар сафида хизмат қилмоқда"

Ҳар бир ота фарзандлари камолга етиб, улғайганидан кейин уларнинг ортидан раҳмат эшитишни орзу қилади, албатта. Мана шундай орзулари рўёбини, Ватанига содиқ хизмат қилаётган фарзандларнинг отаси, Уймовут маҳалласида яшовчи  Облоқул ака Эрназаровдир. Облоқул аканинг 8 нафар фарзанди бор бўлиб, ҳозирги кунда тўрт фарзанди Қуролли Кучлар сафида хизмат қилмоқда.


 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ва  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати туман ҳокими Д.Мусинов туман ташкилот раҳбарлари билан биргаликда О. Эрназаров хонадонида бўлишди. Фарзандларидан фахрланишини айтар экан, "Мана шу фарзанларим каби невараларимиз ҳам Президентимизни ёнида туриб, элимизга, халқимизга, ватанимизга содиқ фарзандлар бўлиб етишишини оллоҳдан сўраб қоламан ва  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ва  14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан барча Ўзбекистон халқини табриклайман" - дейди О.Эрназаров.
Суҳбат давомида асли рус тили ўқитувчиси Облоқул ака фарзанлари хизмат сафаридан келган чоғлари, албатта, бадиий ва адабий китоб олиб келишларини ва мактабларга тарқатишларини таъкидлаб, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг китобхонлик йўналиши бўйича бу ҳам халққа маориф тарқатишда муҳим вазифа эканлигини айтиб ўтди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM