Биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган "Кеча ва кундуз" романининг тақдимоти бўлиб ўтди

2020 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонасида замонавий ўзбек шеърияти ва адабиётининг асосчиларидан бири Сулаймон ўғли Чўлпоннинг биринчи марта инглиз тилига таржима қилинган “Night and Day” ("Кеча ва кундуз") романининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таржима муаллифи ёш олим, АҚШнинг Мичиган униаерситети славян тиллари ва адабиёти кафедраси маърузачиси Кристофер Форт. У деярли бир йил Ўзбекистонда яшаб ХХ асрдаги ўзбек адабиёти бўйича илмий-тадқиқот иши учун мтериаллар тўплаган ва ўзбек тилига таржима қилган.

2019 йилда диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илмий ишида бир пайтда ҳам халқимизнинг маданий-тарихий анъаналарини, ҳам ўзбек ислоҳотчиларининг тараққийпарвар ғояларини ўзида мужассам этган ХХ аср ўзбек сотсреализми адабиётининг ноёблигини исботлаб берди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM