Туманда Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Қўшма қарори ижроси қай тарзда олиб борилмоқда?

Бугунги кунда Республикамизда тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси халқимиз, фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора тадбирлардир.

Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 18 январь куни Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари Ф.омонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда туман Маҳалла жамғармаси бўлими билан ҳамкорликда ҳудуддаги базмгоҳларда ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. 
Тарғибот давомида тумандаги Моҳинур-3 базмгоҳида қўшалоқ тўй бўлаётгани, тўйга 250 кишилик жой тайёрланган бўлиб, базмда 240 киши қатнашаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари тумандаги бошқа базмгоҳларда ҳам кузатиш ишлари олиб борилди ва фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори бўйича керакли тавсиялар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM