Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш долзарб вазифа

Бугун туман Маҳалла марказида Пайариқ туман адлия бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Адлия бўлими катта маслаҳатчиси И.Музаффаров, бош маслаҳатчи О.Холбоев, етакчи мутахассис Х.Норбеков, "Маҳалла" жамғармаси туман бўлими раҳбари Ф.Хидиров ва  маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва котиблари иштирок этди. Йиғилишда И.Музаффаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги Қўшма қарори асосида ишлаб чиқилган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM