Мурожаатлар эътибордан четда қолмайди

Жорий йилнинг 22 январь куни вилоят Прокурорининг пайариқлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Учрашув давомида "Дарвишиқ" маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган М.Абулқосимованинг қилган мурожаати бўйича вилоят прокурори ўзи томонидан жойига бориб ўрганилди ҳамда опа-укаларга қишки ва баҳорги кийим-кечаклар ва озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Бугун вилоят прокурори Ф.Зуфаров ҳамда туман ҳокими Д.Мусинов ташаббуси билан уларга бир бош қора мол, қуён, парранда ва уй-жиҳозлари берилди. Абулқосимованинг ўзи эса маҳалладаги 5-ДМТТ га ишга жойлаштирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM