Мажбурий таълим барчага баробар

Фарзанд тарбияси, мактабда таҳсил олиши ва камолотга етгунга қадар ота-она зиммасида эканлиги ҳақида Конституцияда ҳам белгилаб қўйилган.

Лекин айрим ҳоллатда ушбу вазифаларни баъзи ота-оналар эсдан чиқариб қўйишмоқда. Туманнинг Фидокор маҳалласида яшовчи, 23-мактаб ўқувчиси Д.Мусурмонова ҳозирги вақтда мунтазам дарсларга қатнашмай келмоқда. Шу муносабат билан, кеча туман ҳокими ўринбосарлари Ф.Омонов, Д.Мамасолиева,  Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия масъул котиби А.Абжалов, туман ички ишлар бўлими, маҳалла ва мактаб маъмурияти томонидан болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик табир доирасида Д.Мусурмонованинг хонадонида бўлишди ҳамда қизнинг отаси ва ўзи билан суҳбат олиб борилди. Ўқувчи мунтазам дарс қолдириши жаримага олиб келиши МЖТК нинг 47-моддаси белгилаб қўйилганлиги, ушбу ҳолатлар яна такрорланган тақдирда "Республика қиз болалар махсус ўқув, тарбия муассасаси" га юборилиши ҳақида қизнинг отаси А.Арзиқуловга тушунтирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM