Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Бугун Каттатурк хизмат кўрсатиш коллежида 3-сектор раҳбари М.Кузиевнинг коллеж, мактаб ва маҳалла ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ж.Ахунов, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда коллеж ва мактаб ўқитувчилари иштирок этди. Ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган савол, бундан олдинги ўтказилиб келинаётган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувларида ижодкор ёшларни "Пайариқ ҳаёти" газетасида бериб бориш ва шеърларини китоб ҳолида чоп эттириш, турли салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида ўқув муассасаси олдидаги йўлларга "Пиёдалар йўлаги" ва белгиларини ўрнатиш, ишга жойлашиш каби мурожаатлари М.Кузиев томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига ушбу мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топиш бўйича топшириқлар берилди.
Учрашув якунида М.Кузиев ёшларга бир қанча бадиий китоблар совға қилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM