«Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси Пайариқ туман филиали томонидан уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил қилинди

Пайариқ тумани «Жавшар ота» махалласида жойлашган ёш тадбиркор «Усмонжон Хожи Рахмон» оилавий корхонаси раҳбари Унгалов Ҳусанга «Yoshlar - kelajagimiz» давлат дастури доирасида 195,0 млн.сўм имтиёзли кредит олиб сунъий қопламали мини футбол майдончаси қуриб, 3 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаган. Бугунги кунда туманимиз ёшлари учун ушбу футбол майдончасида турли хилдаги мусобақалар ташкил қилиб, фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни мана шундай мусобақалардан бири «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси Пайариқ туман филиали томонидан «Жавшар ота», «Еттиуруғ», «Сартовул», «У.Фозилов» ва «Дарвишиқ» қишлоқларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил қилинди. Мусобақа қизиқарли бахсларга, кескин курашларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Ушбу ташкил қилинган масобақада фахрли
1-ўринни «Еттиуруғ» қишлоғи жамоаси, 2-ўринни «Сортовул» қишлоғи жамоаси ҳамда 3-ўринни «Дарвишиқ» қишлоғи жамоаси қўлга киритиб мусобақа ғолиблари бўлишди. Мусобақа ғолибларига «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси Пайариқ туман филиалининг Дипломи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM