Депутат ва ёшлар

2020 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аслонов Абдулло Убайдуллоевич Пайариқ туманида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар вакиллари билан учрашди.


Албатта, Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномаси ижроси юзасидан келиб чиқиб, ташкил этилган ушбу учрашув Пайариқ туманининг чекка ва тоғли ҳудудларидан бири бўлган Ғаллакор маҳалласида жойлашган 35-умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси ўтказилди.
Учрашув доирасида ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Президент Ш.Мирзиёевнинг Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувдаги маърузасининг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулло Убайдуллоевичга ёшлар томонидан 15 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Ёшлар томонидан берилган мурожаатларнинг аксарияти  қонунчиликка ва айниқса, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги ижро интизомини такомиллаштиришга доир таклифлардан иборат бўлди. 
Учрашувда фаол иштирок этган ёшларга китоблар совға қилинди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM