Ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши янада ошди

Хабар берганимиздек бугун туманнинг марказий Самарқанд кўчасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган,

"Шон-шараф" ва "Жалолиддин Мангуберди" I ва II даражали орденлар билан тақдирланган Эргашев Исмоил Эргашевичнинг хотирасига бағишлаб ва Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 14 февралдаги 20-Қ сонли "Самарқанд вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш тизимини жорий этиш борасида комплекс чора тадбирлар Дастури" ижросини таъминлаш, ёшларни ҳарбий хизматга қизиқтириш, уларни Она ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Пайариқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари, туман ёшлари ва барча фуқаролари учун ҳарбий чиқишлар, қурол-аслаҳалар намойиши ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими, маъмурий сектор раҳбари Д. Мусинов сўзга чиқиб,  бу каби тадбирлар ўсиб келаётган фарзандларимиз онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.  Шундан сўнг, тадбир Мудофаа вазирлиги Самарқанд вилояти бўлими ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган чиқишлар билан давом этди ва ушбу чиқишлар йиғилганларнинг ватанпарварлик руҳини янада ошишига сабабчи бўлди. Туман спорт мактаблари тарбияланувчиларининг чиқишлари эса ёшларни спортга қизиқишини яна бир карра оширди.
Ёшлар ҳарбий-техника  воситалари билан танишар экан, ўзларида фахр ва ғурур туйғусини ҳис қилаётганлигини кўриш мумкин.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM