Саноат ярмаркасида ғолиблар аниқланди

Самарқанд шаҳридаги Педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида 27-29 февраль кунлари “Самарқанд вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” ни ўз ишини якунлади. Кўргазманинг асосий ҳомийси “AGROMIR BUILDINGS” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Кўргазмада Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё вилоятларидан 144 тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқараятган импорт ўрнини босадиган, маҳаллийлаштирилган  1540    маҳсулот билан иштирок этишди.

Кўргазмада вилоятдаги хорижий ва қўшма корхоналар вакиллари, уларнинг чет эл иштирокчилари фаол бўлишди.

Барча иштирокчиларга кўргазма маҳсулотлари ва уларнинг нархлари бўйича чоп этилган тарқатма материаллар берилди, кўргазмадан кейин ҳам музокаралар ўтказиш ва шартномалар имзолаш учун асос яратилди.

Кўргазмадаги маҳсулотлар намуналари билан танишиш, маҳсулотлар хариди бўйича музокаралар ўтказиш ҳамда cooperation.uz электрон кооперация портали орқали шартномаларни расмийлаштириш мақсадида Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларидан, бошқа вилоятлардан  800 дан тадбиркорлик субъектлари, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, болалар спорти муассасалари, ветеринария хизмати вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этишди. Кўргазма фаолияти билан Халқ депуталари вилоят Кенгашининг саноат, коммуникация ва инфраструктура тизимлари бўйича доимий коммиссияси аъзолари ҳам танишишди, тақдимотларни тинглашди.

Кўргазмада биринчи марта вилоят божхона бошқармасининг 2018 – 2019 йилларда энг кўп импорт қилинган ва ишлаб чиқариш мураккаб бўлмаган маҳсулотлар намуналари, уларнинг вилоятга ва республикага импорт қилинган миқдорлари ва нархлари ҳақидаги тадбиркорларга маҳаллийлаштириш учун ўта муҳим бўлган пештахта ташкил этилди.

Кўргазмада олий таълим муассасалари талабаларининг Start Up лойиҳалари ва уларнинг тақдимотлари кўргазма иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Кўргазма давомида ишлаб чиқрилган саноат маҳсулотларини сертификатлаш, саноат корхоналарида сифат назорати ISO 9001 ҳалқаро стандартини жорий этиш, cooperation.uz электрон кооперация порталида шартномаларни расмийлаштириш бўйича семинар машғулотлари интерактив тарзда намойиш этилди.

Шунингдаек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат корхоналари билан кооперация алоқалари орқали тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари интерактив ҳолда кўргазма иштирокчиларига тақдимот этилди. 

Кўргазма якунлаш тадбирида Самарқанд вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.А.Ибрагимов кўргазмага эришилган натижалар сарҳисоби билан сўзга чиқди ва Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Кенгашнинг саноат, қурилиш, транспорт, алоқа, коммунал хўжалик ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Ў.Саидмуродов ҳамда ЎЗбекситон Республикаси савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдошевлар билан биргаликда номинациялар ғолибларига тегишли Дипломларни топширишди.

Номинациялар ва уларнинг ғолиблари:

“Саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш борасида энг фаол корхона - 2019”

1-даражали диплом:

STEKLOPLASTIK MCHJ – Самарқанд тумани

2-даражали диплом:

MITAN YOG’DU ELEKTRIK – Иштихон тумани

3-даражали диплом:

SAM NEGIN – Ургут Эркин Иқтисодий зонаси, Ургут тумани

“Маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида энг фаол корхона - 2019”

1-даражали диплом:

INTER KRISTAL SAVDO SERVIS

2-даражали диплом:

SAM NUR TAFRIZ

3-даражали диплом:

URGUT MIKRO METAL

“Саноат маҳсулотлари экспортида энг фаол корхона -2019”

1-даражали диплом:

SAM ANTEP GILAM

2-даражали диплом:

PRIME CERAMICS

3-даражали диплом:

IDEAL ELEКTRO LYUKS

“Самарқанд вилоят ҳудудий Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси – 2020 даги энг фаол корхона”

1-даражали диплом:

GOLD BREND MEBEL MCHJ

2-даражали диплом:

SAM FERRE MCHJ

3-даражали диплом:

INTER AGRO MCHJ

“Самарқанд вилоят ҳудудий Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси – 2020 даги энг фаол ҳудуд”

1-даражали диплом:

SAMARQANG TUMANI

2-даражали диплом:

TAYLOQ TUMANI

3-даражали диплом:

URGUT TUMANI

“Самарқанд вилоят ҳудудий Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси – 2020 даги энг жозибадор савдо белгиси (бренди)”

1-даражали диплом:

THE BEST (Net Product Lux)

2-даражали диплом:

“Fox Pipes” (Golden plastic Pipes)

3-даражали диплом:

“Urgaz” (“Urgaz Carpet)

“Саноат корхоналари орасида сифатни бошқариш ISO 9001 халқаро стандарти жорий этган энг илғор корхона - 2019”

1-даражали диплом:

SAMARQAND APPAREL XORIJIY KORXONASI

2-даражали диплом:

SAMARQAND ENGLAND ECO MEDICAL MCHJ

3-даражали диплом:

AFROSIYOB JEANS MCHJ

Тадбирда 2019 йил маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этган бир қатор раҳбар ходимлар, мутахассислар Самарқанд вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM