Коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тавсиялар берилди

Туман тиббиёт бирлашмасида коронавирус касаллиги ва уни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бирлашма бошлиғи М.Эшбеков сўзга чиқиб, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган ушбу салбий ҳолатлар бўйича гапириб, Республикамизда ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Йиғилиш иштирокчиларига ҳар бир келаётган бемор билан янада чуқурроқ ишлаш кераклиги ва туманимиз фуқароларини зарурат бўлмаса чел давлатларга чиқмаслик, чет эл сафаридан қайтган фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатда ўзининг ҳудудидаги тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилишлари ва огоҳлантиришлари тушунтирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM