"Обод ва хавфсиз маҳалла" деганда нимани тушунасиз?

Туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Мазкур йиғилишда туман ҳокими Дилшод Мусинов иштирокчиларга Президентимизнинг  “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги шу йил 18 февралда чиқарилган Фармони юзасидан савол-жавоб олиб борди. Афсуски, маҳаллаларимизда ижтимоий-маънавий соҳаларда “лидер” ҳисобланадиган ушбу тизим вакиллари  мазкур 5938-сонли Фармоннинг номланишини ҳам,  фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаётган ака-ука, опа-сингилларимиз ўзларининг Президент Фармони билан тасдиқланган штатлари номланишини ҳам гапириб беролмадилар. Агар аҳвол шундай бўлса, маҳаллаларимизда ижтимоий-маънавий муҳитни қандай соғломлаштирамиз, улар одамларга қандай таъсир ўтказа оладилар? Бугун жамият ва давлат маҳаллалар раҳбарларидан жуда кўп нарса кутиб турибди. Чунки юқоридаги Фармон билан уларнинг зиммасига жуда кўп вазифалар юкланган. Холбуки улар буни билишмас экан, маҳаллада бирон-бир кишига таъсирларини ўтказиб, муҳтарам Президентимиз айтган соҳаларда ишни олдинга силжитиб кета оладиларми? 
Ахир одамларнинг кўнглига йўл топиб бориш учун энг аввало ўзимиз ўз соҳамиздаги ўзгаришларни яхши билишимиз керак.

Азамат ТАВБОЕВ.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM