Янгиликлар

Пайариқ туманида "Янги йил ярмаркаси" ташкил этилди.

"Янги йил ярмаркаси" Челак шаҳридаги Истироҳат боғи ёнида ташкил этилди. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт, қандолатчилик, мева-сабзавот маҳсулотлари арзон нархларда сотилаяпти. Ярмарка 2019 йилнинг 10 январигача давом этади.

 

ДИЛСЎЗ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

ДИЛСЎЗ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Бугунги кунда спортга катта эътибор қаратилиб, кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Президентимиз ишонч билдирган ўғил-қизлар замонавий шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда турли муваффаққиятларга эришмоқда.

Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази 1 ёшда!

Markaz jamoasi

Пайариқ туманидаги Давлат хизматлари маркази ташкил этилганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан марказда байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Давлат хизматлари ходимлари, туман ҳокимлигидан ҳамда тумандаги ташкилотлардан меҳмонлар қатнашди. Йиғилганлар марказ жамоасини табриклашди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пайариқ туманига ташриф буюрди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан Пайариқ туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги ходимларини қутлади ва соҳада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Тадбирда шунингдек вилоят прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ҳам қатнашишди.