Янгиликлар

"Ёш китобхон" танловининг Пайариқ туман саралаш босқичи доирасида суратлар ва китоблар кўрганзмалари ўтказилди. (ФОТО)

 

Туманда спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 20 май куни туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 2-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида Хўжа Исмоил МФЙ ҳудудида Муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан хотин-қизлар ўртасида “Соғлом оила-жамият бойлиги” шиори остида веломарафон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобоқага жами 52 нафар иштирокчилар жалб қилинди. Мусобоқа 3 ёш тоифасида ўтказилди, 18-30 ёшлилар ўртасида фахрли 1-ўринни Санақулова Мухлиса, 2-ўринни Қўчқорова Машҳура, 3-ўринни Назарова Дилфуза эгалладилар. 31-45 ёшлилар ўртасида фахрли 1-ўринни Ақбоева Ноила, 2-ўринни Саидова Зилола, 3-ўринни Абдураззоқова Фотима эгалладилар. 45 ёшдан юқорилар  ўртасида фахрли  1-ўринни Тоирова Жамила, 2-ўринни Насруллаева Гулноза, 3-ўринни Ахмедова Зухра эгалладилар. Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар  томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Коррупция – жамият кушандаси

Ҳозирда хар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан ҳам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.

Қуйида ушбу иллатнинг айрим салбий оқибатлари ҳақида фикр юритамиз.

“Коррупция” термини лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, унинг этимологик маъноси “бузиш, сотиб олиш” - деган маънони билдиради. Яъни коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шаxсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM