Янгиликлар

“Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатимизнинг долзарб тамойилларидан бири.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди билан ҳамкорликда 2019 йил 8 феврал куни “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Пайарик туманида "Ишга жойлаштириш куни" тадбирлар ўтказилмоқда.

Пайариқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 30 январдаги 9/2-А-сонли буйруғи билан тасдиқланган режа-жадвалига асосан 2019 йил 1 феврал куни А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида "Ишга жойлаштириш куни" тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбирда 24 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди, шундан 3 нафари иш билан таъминланди ва 21 нафарига маслахатлар ва тушунтиришлар берилди. 

Микрофирма ва Кичик корхона ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!!!

        Микрофирма ва кичик корхоналарнинг фаолияти тўғрисида 2018 йил учун ҳисобот топширувчи ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига

МАҚСАД САРИ ОДИЛ ҚАДАМ

Жорий йилнинг 16-23 январ кунлари Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида спортнинг анъанавий карате тури бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритишди. Ислом Каримов номидаги халқаро Тошкент аэропортида спортчиларимизни вазирликлар, идоралар вакилликлари ва ОАВ ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.

2015-2020 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM