Янгиликлар

Муай-тай бўйича тумандошимиз халқаро чемпионатда фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Туманимиздаги 72-мактаб ўқувчиси Сухроб Давронов яқинда Тайланд давлатидан қайтди. У спортнинг Муай-тай тури бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ушбу мусобақада фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳиби бўлди. Чемпионни оила аъзолари ҳамда тумандошларимиз катта хурсандчилик билан кутиб олишди.

Самарқандда Наврўз сайли бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Наврўз" сайлида Пайариқ тумани вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Туманимиздан қатнашган фолклор этноагрфик жамоалари ўзларининг бадиий чиқишлари билан байрамни янада қизитишди. Миллий урф одатларимизни акс эттирувчи ўйинлар, рақслар, баҳорий таомлар намойиш қилинди.

Tumandagi 32 mtm binosi foydalanishga topshirildi.

Chelakdagi 32 MTMning ochilishiga bagʻishlangan tadbir boʻlib oʻtdi. 100 oʻrinli ushbu bogʻchada barcha zamonaviy shart-sharoitlar yaratilgan. 2 milliard 200 million soʻm mablagʻ evaziga bunyod etilgan maktabgacha taʼlim muassasasi "Kattabekov quruvchi" M.Ch.J raxbari Nodirjon Oʻngalov homiyligida qurib foydalanishga topshirildi. Tadbirda soʻzga chiqqan tuman hokimi Dilshod Musinov va boshqalar ushbu muassasada tarbiyalanadigan jajji bolajonlar kelajakda jamiyatga,  xalqqa foydasi tegadigan farzand boʻlib yetishishi haqida gapirdi.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM