Янгиликлар

ПАЙАРИҚДА ЯХШИ АНЪАНА ЯНА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Инсон ҳар доим меҳр-мурувватга, яқинларининг, қавму қариндошлари ва ҳамюртларининг эътибори ва диққатига муҳтож. Меҳр-мурувват, эътибор бор жойда эса инсон қалби ҳамиша юксакларга кўтарилади, инсоний ҳис-туйғулардан жўш уради.
3-декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Пайариқ туманида ўтказилган хайрия тадбири ҳам йиғилганлар қалбида энг нозик туйғулар уйғотиши, қалбларни саховат ва эътибор қанчалар кучли боғлашига ажойиб намуна бўлди.

САМАРҚАНДЛИК ЁШ «НИҲОЛ»ЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Ниҳол” мукофоти танловининг вилоят саралаш босқичида ғолибликни кўлга киритган ёш истеъдодларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, академик ва ҳалқ бадиий жамоалари дирекцияси, Самарқанд вилоят мусиқали драма театри, санъат муассасалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат ва жамият бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. 

2015-2022 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM