Инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун!
16.11.2019 - 16:51Ҳаётда ҳар бир инсон яхши яшаш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлатимиз томонидан ҳозирги кунда инсонпарварликнинг кенг кўламли ишлари амалга оширилмоқда. Мана шундай ишлардан бири Пайариқ туманида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Туман ҳокимлиги ва туман "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга Давлатимиз назаридан четда эмасликлари билдирилди ва шу билан бир қаторда, улар қиш мавсуми олдидан иссиқ кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлонмоқда.