Янгиликлар

Гиёҳванд моддаларини тарқатишга чек қўйилди

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Пайариқ туман ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича махсус тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг яшаш манзилидан 5.5 кг дан ортиқ миқдордаги «марихуана» ва «каннабис» наркотик моддалари олинди.

Аҳолини рўйхатга олиш усуллари

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишда маълум бир усулни белгилаб олиш ҳар бир мамлакатнинг ўз имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Барча усуллар бўйича якуний маълумотларнинг аниқлик даражаси турличалигини инобатга олсак аҳолини рўйхатга олиш тадбири учун аниқ бир усулни танлаш муҳим аҳамиятга эга.

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Пайариқ туманида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида  Пайариқ туманида жорий  йилнинг 13 ноябрь куни ўсмирлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан спорт мусобақаси ўтқазилди
Ушбу спорт мусобақасида  100 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа ғолиб ва совриндор спортчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: samjtsb_uz

Ҳаёт сўқмоқларида ёки бир неча ўлимдан қолиб...

Кеча туман Тиббиёт коллежида бир гуруҳ ёшлар иштирокида Мирзо Эрйигитовнинг "Ҳаёт сўқмоқларида ёки бир неча ўлимдан қолиб..." номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб муаллифи Мирзо Эрйигитов 84 ёшда бўлишига қарамай, ёшлар билан учрашиб, мазкур китоб юзасидан суҳбатлашди. Тақдимот давомида, бугунги кун ёшлари учун мазкур китобнинг ўрни, синов ва болаликнинг оғир қийинчиликлари тасвирланган вақеалари ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM