Янгиликлар

Нуронийларимиз доимо эл ардоғида

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.)га асосан, отахон-у онахонларимиз учун саёҳат ташкил қилиниб,  нуронийларимиз Ал-Бухорий мажмуаси ҳамда музейига ва биринчи президентимиз И.Каримов қабрларини зиёрат қилдилар.

Маънавият - инсон қалбини ёритгувчи нурдир

Бугун ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Бошчўраш", "Туркибола" ва "Фитрат" маҳаллаларида навбатдаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги мактаблар, қабристонлар ва маҳалла гузарларида бўлишиб, аҳоли ўртасида миллийлигимиз, урф-одатларимиз, ёшларни турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича тушинтириш ишларини олиб борилди.

Дастлабки медаллар қўлга киритилди

Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг Муай-Тай тури бўйича ўтказилаётган мусобақага Пайариқ туман Муай-Тай терма жамоасидан 4 нафар спортчиларимиз жўнаб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугунга келиб, туманимиз спортчилари дастлабки медалларни қўлга киритишди. Тўлқинова Сабина 32 кг вазнда, Зикруллаева Лайло 30 кг вазнда Ўзбекистан терма жамоасига бронза медалларни ёздириб қўйишди.
Бугун чорак финалда спортчимиз Кумакова Ирода Эронлик рақиби билан рингга кўтарилади.
Ўзбекистон терма жамоаси ва туманимиз спортчиларига кейинги жангларда  ҳам омадлар тилаб қоламиз.

Маънавий етуклик тараққиёт пойдеворидир!

Ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Хоса", "Алиобод" ва "Ўймовут" маҳаллаларида бугун навбатдаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Ҳудудлардаги 26-мактаб, 61-мактаб, 63-мактаб ҳамда 67-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда 9-сон ва 33-сон МТМ ходимлари ва маҳаллалар фаоллари билан ҳозирги кунда жамиятда учраётган "оммавий маданият"нинг салбий оқибатлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, оилада соғлом турмуш тарзини янада мустуҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM