Янгиликлар

Тадбиркорлар билан учрашув

Туман ҳокимлигида туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан 4 та сектор раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Д. Мусинов бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, уларга кредит, ер ажратиш ва бошқа соҳаларда шароитларнинг яратилишида маҳаллий ҳокимликлар ва секторлар зиммасидаги вазифалар, Пайариқ туманида бу борада қилинаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. 
Шундан сўнг тўртала сектор раҳбарлари тадбиркорларнинг муаммоларини тинглашди. Учрашувда тадбиркор Алишер Рўзиқуловга тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари берилиши билдирилди. Ушбу масала юзасидан тегишли банкларга вазифалар берилди.
“Очилхон чорваси” масъулияти чекланган жамияти 2016 йил очилган бўлиб, соҳаси чорвачиликка ихтисослашган. МЧЖнинг чорвачилик фермаси мавжуд, аммо тадбиркорга ҳали озуқа экин учун ер берилгани йўқ. Шу масала юзасидан ҳам сектор раҳбарлари чора-тадбирлар белгилаб олишди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар Улуғмурод Умрзоқов, Жамшид Амиров ва бошқа бир қанча тадбиркорларнинг ер, кредит, солиқ ва бошқа соҳалардаги муаммолари ҳал этилди.

Америкалик ватандошимиз Пайариққа инвестиция киритяпти.

Бугун "GMFR-AL-BUKHARIY" меҳмонхонасининг қурилишига тумал тоши қўйилди. Ушбу лойиҳа хорижий инвестор "GMFR GLOBAL" (AQSH) томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш ишларига тамал тоши қўйилишига бағишланган тадбирда ҳокимлик вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди. Тадбирда туман ҳокими Дилшод Мусинов, Самарқанд вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуриллаевлар сўзга чиқиб, амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари аҳоли турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаб тадбиркорнинг ишларига омад тилади. Бир қатор фикр, мулоҳазаларга ўининг самимий миннатдорчилигини билдирар экан "Бу ишларни бажариш мен учун муҳим. Сабаби аждодларимнинг киндик қони тўкилган она юртимга келиш, ватанимнинг ривожи йўлида ўзимнинг ҳиссамни қўшиш кўп йиллик орзуйим, мақсадим эди" дейди инвестор.
"GMFR-AL-BUKHARIY" меҳмонхонаси 2020 йилга қуриб фойдаланишга топширилади. 3 қаватли, 120 ўриндан иборат бўлиб, жами лойиҳа қиймати 2,3 миллион доллар маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Қонун устуворлигини таъминлаш йўлида

2019-йил 30-июл куни Пайариқ туманлараро иқтисодий суди ва Пайариқ туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Гўзал МФЙ да "Мамалакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти" мавзусида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Аҳолини рўйхатга олишда хорижий давлатлар тажрибаси

Маълумки, давлатлар миллий статистикасининг асосини аҳолини рўйхатга олиш натижасида олинган маълумотлар ташкил этади.

Анъанавий, кенг қамровли аҳолини рўйхатга олиш усули демографик ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ва аниқ манбасидир.

Ҳозирги кунда, дунёнинг ривожланган давлатлари кўп йиллик тажрибалар натижасидан келиб чиқиб, рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олиш учун қилинган харажатлардан кўра кўпроқ фойда келтиришига қатъий ишонч ҳосил қилган.

Бундан ташқари рўйхатга олиш жамият ҳаётининг ўзига хос рағбати бўлиб, умумий ресурсларни оқилона (адолатли) тақсимлаш
ва фойдаланиш имконини беради.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида рўйхатга олиш натижасида олинадиган барча маълумотлардан фақат статистика мақсадларида фойдаланиш ва мутлақо махфий сақланишини таъминлайдиган статистика тўғрисидаги қонуни мавжуд. Ушбу қонун билан олинган ҳар бир алоҳида инсон тўғрисидаги маълумотлар қандайдир ташкилот ёки жисмоний шахсга берилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM