Янгиликлар

Пайариқда Ёшлар кутубхонаси ишга тушди.

Пайариқ туманида ҳам ёшларнинг порлоқ келажаги учун мақсадли одим ташланди. Эндиликда Пайариқ туманида ҳам Ёшлар кутубхонаси мавжуд. 
2019 йилнинг 15 июль куни Ёшлар кутубхонасининг очилиш маросими ўтказилди. Кутубхона 120 м.2 майдонда барпо этилган бўлиб, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини тўлақонли рўёбга чиқариш учун замонавий ва шинам тарзда ташкил этилди. 
Илм масканида 6000 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара дурдоналари, назмий ва насрий асарлар, илмий ва ҳуқуқий рисолалар ҳамда болажонлар учун эртак китоблар жамланган.
Ундан ташқари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг электрон портали орқали ёшлар 10000 дан ортиқ бадиий асарларни компьютер воситалари орқали мутолаа қилиш мумкин. Ёшлар учун амалга оширилаётган қулайликларни янада яхшилаш мақсадида кутубхонада Wi-Fi ҳудуд ҳам ташкил этилган. 
Кутубхона 5 та бўлимдан иборат бўлиб, 12 кишилик ўқув зали, электрон кутубхона, рўйхатга олиш бурчаги, болалар бўлими ҳамда бадиий адабиётлар бурчакларидан иборат.
Умуман олганда кутубхона ёшларнинг ташриф буюриши ва фойдаланиш учун қулай ҳолатда қурилган ва жиҳозланган. 
Кутубхонанинг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Д.Мусинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши раиси А.Аслонов ва фаол ёш Ф.Абдуллаевалар, олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари албатта, давлатимизнинг эртанги куни бўлган ёшларнинг порлоқ келажаги учун қилинган амалий ишлигини таъкидлашди. Очилиш маросими сўнгида туман ҳокими Дилшод Мусинов Ёшлар кутубхонасининг рамзий калитини Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши раиси Ж.Ахуновга топширди.

Ўзбекистон Экологик партияси Пайариқ туман партия ташкилотининг Кенгашини тузиш бўйича таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13 июл куни Пайариқ тумани хокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Экоҳаракат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Пайариқ туман партия ташкилотининг Кенгашини тузиш бўйича таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилоти, Экоҳаракат Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экология, соғлиқни сақлаш, жамоат ташкилотлари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу Конференцияни ўтказишдан мақсад Туман партия ташкилоти Кенгашини тузиб, шунингдек унинг Кенгаш аъзоларини, Ижроия қўмитаси ва назорат тафтиш комиссияси аъзоларини шакллантирилиб унинг олдида турган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Беш ташаббус ижрода

Пайариқ шаҳрида югуриш бўйича ёшлар ўртасида марофон бўлиб ўтди. Иштирокчилар орасида ёши катталар ҳам борлиги спорт саломатлик гарови эканлигининг яққол ифодасидир. Финишга биринчилардан бўлиб етиб келган ва фаол қатнашган иштирокчиларга туман ҳокимлиги ҳамда спорт бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM