МИБ Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясига 437 миллиондан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди
12.07.2019 - 10:54Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “5-SONLI” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 437 миллион 842 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими хабар бермоқда.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.