Янгиликлар

Ташаббускор фермер.

Пайариқ туманидаги Бахтиобод ММТП ҳудудидаги "Эсонбек" фермер хўжалиги раиси Дилмурод Тошбеков 3 иш кунида давлатга ғалла сотиш режасини ошиғи билан бажарди. Шартномвий режада 45 тонна ғалла топшириш белгиланган бўлиб, фермер 107 тонна ғалла топшириб туманимиз ғалла хирмонига ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Фермеримизни юксак марра билан табриклаймиз.

ОГОҲ   БЎЛАЙЛИК

Турли-туман қарашлар, мафкуравий принциплар, турли мамлакатлардан ахборотлар оқимининг кучайганлиги, ҳар хил удум, анъана, урф-одатларни динга, муқаддас манбаларга боғлаб талқин қилишга уринишлар кучайган, миграция  кўрсаткичлари ошиб бораётган, ўзаро ахборот алмашинувлари юқорилаётган бугунги кунда кўп нарса инсоннинг ўз онги ва дунёқараши, фикрлаш тарзи, ўқимишлилиги, китобхонлик даражаси, мафкуравий, маънавий, моддий муаммоларини қандай ечишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бир сўз билан айтганда,”кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ” бўлиб қолмоқда. Будегани, бир ёки бир неча йигит кўз олдимизда улғаяди, сизу биз юрган йўлларда ўйнаб, боғча, мактабга, тўй-маъракага боради, бошқалардан фарқ қилмайди, кўриниши, кийиниши, муомаласи ўзгармайди, аммо бир куни Россияга ё бошқа давлатга ишлашга кетаман деб ота-онасини кўндиради-ю, диний эксремизм йўлига ўтиб кетади.

Ғаллакорда "Ёшлар меҳнат гузари" ишга тушди.

Ғаллакор маҳалласи аҳолиси қувончига қувонч қўшадиган воқеалардан яна бири бу замонавий типдаги "Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиши бўлди десак адашмаган бўламиз. Ёш тадбиркор Эшназарова Ҳилола ташаббуси билан  барпо этилган "Ёшлар  меҳнат гузари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида  туман ҳокими Д.Мусинов, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

ҒАЛЛАКОРЛИК 170 НАФАР БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

Бугунги кунда давлатимизнинг асосий мақсадларидан бири келажак пойдевори бўлган ёшларни ахлоқий етук ва мустақил фикрловчи баркамол авлод қилиб вояга етказишдир. Шу мақсадда вилоятимизда мактабгача таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилиб, 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пайариқ туманининг энг чекка ҳудуди саналган “Ғаллакор” маҳалла фуқаролар йиғинида йиллар давомида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас эди. Маҳаллада олти мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб шундан 24 фоизи боғча ёшидаги болаларни ташкил этади.

Мазкур маҳалланинг Марказ қишлоғида давлатимиз томонидан берилган эътибор натижасида 2 миллиар 300 миллион сўм маблағ эвазига 170 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси қисқа муддат ичида қад ростлади. Бугун, мазкур 36-сонли мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM