Янгиликлар

"Yoshlar oyligi" o'tkazilmoqda.

Mamlakatimiz miqyosida o'tkazilayotgan "Yoshlar oyligi" doirasida yoshlarning huquqiy madaniyatini oshirish maqsadida Payariq tumanida faoliyat olib borayotgan Yoshlar yetakchilari bilan "Sud va yoshlar" uchrashuvi o'tkazildi. Uchrashuvda Jinoyat ishlari bo'yicha Payariq tuman sudi raisi Sh.Sharipov, sudya X.Keldiyarovalar ishtirok etdi. Tadbir davomida yoshlar tomonidan ko'p marotaba sodir etilayotgan jinoyatlarni oldini olish yuzasidan fikrlar bildirildi va zarur chora-tadbirlar belgilandi.

"Ташаббус-2019" кўрик танловининг вилоят босқичида туманимиз тадбиркорлари совринли ўринларни қўлга киритишди.

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 78 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Пайариқ туманидан 5 та иштирокчидан 3 таси фахрли 2 ва 3-ўринларни эгалладилар. "Йилнинг энг яхши фермери" номинацияси буйича - "Истиқлол" фермер хўжалиги 2-ўринни, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналишида яна бир тадбиркоримиз Айдер Райимқулов 2 ўринни, "Хизмат кўрсатиш" йўналишида тумандаги "Манзурабону" нодавлат мактабгача таълим муассасаси 3 ўринни эгаллади. 

"Ғалла 2019" мавсуми бошланди.

Туман ҳокими Д.Мусинов ва сектор раҳбарлари 2019 йилги ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб олиш бўйича тумандаги иккита машина трактор паркларида мавжуд техникаларнининг мавсумга шайлигини, техник ҳолати ва эҳтиёт қисмлар захиралари кўздан кечирилди. 

Пайариқ МТП 371 камбайн оператори И.Темиров уларга яратилган шарт-шароитлар хусусида  гапириб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Туман ёшлар етакчисининг ташаббуси

"Тумандаги ҳар бир ёшнинг қизиқиши мен учун муҳим аҳамиятга ега", - дейди туман ёшлар етакчиси Ж.Ахунов.
2019 йилнинг 4 июн куни имконияти чекланган З.Қ. хоноданига ташриф буюрди. Ташриф давомида хонадон эгаси ўзининг бадий китобларга жуда қизиқиши ва яқинда туман Кенгаши томонидан тақдим этилган китоблар тўплами учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Туман ёшлар етакчиси уни яқинлашиб келаётган 30 июн "Ёшлар куни" билан табриклади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM