Янгиликлар

“ ХАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР ” дастури  Пайариқ туманида АМАЛДА!

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги

ПҚ-4231-сонли “Ҳудуларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

888888

           “ ХАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР ” дастури  Пайариқ туманида АМАЛДА!

                 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7-мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4231-сон қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг  2019 йил 19-мартдаги 85-Қ сонли қарорига асосан,  Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратиш, шу билан бирга аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.

Профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига рухсатномалар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»нинг ижроси юзасидан ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2019 йилда 251-сонли қарори қабул қилинди.

Пайариқ тумани ҳокими Жанубий Корея Республикасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жанубий Корея Республикаси Президенти жаноб Мун Чжэ Иннинг 2019 йил 20 апрель куни Самарканд шаҳрига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 2019 йил 28-май куни Самарқанд вилояти делегацияси Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳрига ташриф буюрди. Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов 2019 йил 29-31-май кунлари Жанубий Корея Республикасининг Сеул ва Инчеон шаҳарларида хизмат сафарида бўлади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM