Янгиликлар

Санжар Эгамназаров ўзи таҳсил олган мактабига китоблар тўпламини совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг ёрдамчиси Эгамназаров Санжар Шавкатович ўзи таҳсил олган, тумандаги 6-умумтаълим мактабига китоблар тўпламини совға қилди. Китоб челленж давом этмоқда.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 4-6 май кунлари кўргазма бўлиб ўтади.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 2019 йил 4-6 май кунлари "Миллий маҳсулот" кўргазма ярмаркаси ўтказилади.

Мазкур кўргазмада енгил саноат, озиқ-овқат саноати ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари намойиши ва тажрибалар алмашиш кўзда тутилган.

Ушбу кўргазмада иштирок этиш истаги бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари Самарқанд вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин. Телефон: +99866-235-00-84       Презентация юклаб олиш (.pdf)

ЭЪЛОН!

Статистика ҳисоботларини вақтида топширинг.
1. Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестицияларни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

         Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида”ги 1-invest shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботини                   2019 йилнинг I-чораги учун 29 апрель санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

Туркибола қишлоғида сув таъминоти тармоғи қурилаяпти.

Пайариқ тумани ''Туркибола" маҳалласида ''Обод қишлоқ'' дастури доирасида ободонлаштириш ишлари давом этяпти. Хонадонларни ичимлик суви билан таминлаш мақсадида сув қувурлари ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM