Янгиликлар

Имконияти чекланган ва ногирон, аммо иқтидорли ва қобилиятли ёшлар ва болалар ҳолидан хабар олинди.

Жорий йилнинг 7 январ куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши Иттифоқнинг Марказий Кенгаши қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази билан ҳамкорликда Пайариқ туманида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ва ногирон, аммо иқтидорли ва қобилиятли ёшлар ва болалар ҳолидан хабар олинди.

Туман ҳокимлигида 2019 йилги солиқ тизимига киритилган ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда солиқ концепциясидаги янгиликлар ва 2019 йилги солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар ҳақида тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга тушунча берилди.

– 2019 йил 1 январдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган солиқлар деярли икки баробарга камайди, – деди А.Файзибоев. – Иш ҳақидан тўланадиган солиқлар 12 фоизга туширилиб, даромад ва ягона ижтимоий тўловдан озод бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Ҳурматли сенатор ва депутатлар!

Қадрли юртдошлар!

Муҳтарам меҳмонлар!

2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасини баён этишга рухсат бергайсиз.

Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда.

Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур. 

 

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM