Янгиликлар

Пайариқда Карате-ДО бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ёшларни соғлом турмуш тарзи асосларида тарбиялаш бугунги куннинг асосий масалаларидан бири. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши, Самарқанд вилоят "Анъанавий каратэ ДО" маркази ҳамда "Ўзбегим агро" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси билан ҳамкорликда спортнинг  Анъанавий каратэ ДО тури бўйича тумандаги 10-умумтаълим мактабида Самарқанд вилоят очиқ чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди.Очилиш маросимида ўзбек эстрадаси вакили Феруза Жуманиёзова иштирок этди. Мусобақа сўнгида ҳар бир вазн тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшларга диплом, медаллар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Пайарикда киймати 17,0 миллиард сум булган баликчилик кластери ташкил этилмокда.

Farrux Qo'chqorovich:
ПАЙАРИҚДА ҚИЙМАТИ 17,0 МИЛЛИАРД СЎМ БЎЛГАН БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Давлат хизматлари маркази - халқимиз хизматида.

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига шаффофлик, қулайлик ва соддалаштирилган ҳолда тезкор давлат хизматлари кўрсатилиши борасида бир қатор қарорлар, маъмурий регламентлар қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 80 дан зиёдни ташкил этмоқда.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Болиев, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Хидиров ҳамда маҳалла раислари лар тумандаги Туркибола ва Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, томорқалардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM