Янгиликлар

Туркибола қишлоғида сув таъминоти тармоғи қурилаяпти.

Пайариқ тумани ''Туркибола" маҳалласида ''Обод қишлоқ'' дастури доирасида ободонлаштириш ишлари давом этяпти. Хонадонларни ичимлик суви билан таминлаш мақсадида сув қувурлари ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Шокир Болиев ўзи ўқиган 79-умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Болиев Шокир Алиевич ўзи таҳсил олган, тумандаги 79-умумтаълим мактабига китоблар совға тўпламини совға қилди. Китоб челленж давом этмоқда.

Туман ИИБ бошлиғи Кўктепа маҳалласида "Сайёр қабул" ўтказди.

Пайариқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари Шароф Уринбаев, Халқ қабулхонаси мудири Қурбонбой Худойқулов ҳамда тумандаги ташкилот раҳбарлари иштирокида Кўктепа маҳалласида "Сайёр қабул" ташкил қилинди. Қабулда сектор раҳбари фуқаролар мурожаатларини тинглаб, аксариятини жойида ҳал этди. Қолган масалалар тегишли соҳа раҳбарлари билан биргаликда ҳал этиш учун ижрога қаратилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM