Янгиликлар

"Янги йил арчаси" ўрнатилди

Пайариқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан Пайариқ шаҳридаги маркзий истироҳат боғида “Янги йил арчаси” ўрнатилди. Ушбу арчанинг баландлиги 15 метр бўлиб турли рангдаги чироқлар ва безаклар билан безалган. Туманда байрам кунлари бу ерда байрам сайли ташкил этилади.

Хусусий боғчалар сони ошмоқда

Пайариқ туманида мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди

Пайариқ туманининг Аҳмад Яссавий  маҳалласида ўзгача кайфият ҳукм сурмоқда. Сабаби маҳалла марказида замон талаблари асосида “Юлдузча баҳори” нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, бу билан  туманимиздаги мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди.

ҚЎШМА СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Туман ҳокимлигида Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари Хотамжон Кетмонов раислик қилди. Сессияда “Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни, аҳолини қийнаб келатган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи томонидан Пайариқ туманида анқиланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида”ги масала юзасидан Бош прокуратура бошқарма прокурори И.Нуриддинов ахборот берди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM