САЁҲАТГА ЧИҚҚАН ЗИЁЛИЛАР
28.06.2018 - 17:30Пайариқ туманидаги 80-умумтаълим мактабининг касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда табиатнинг сўлим гўшаларини томоша қилиш мақсадида касаба уюшма маблағи ҳисобидан Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.