Янгиликлар

Пайариқ туманининг олис тоғли худудида “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.

2019-йилнинг 9-феврал куни Пайарик туманидаги “Ғаллакор”, “Қўлтўсин” ва “Накурт” маҳала фуқаролар йиғинларида туман “Давлат хизматлари маркази” томонидан сайёр кабуллар ўтказилди.

Сайёр қабуллар натижасида 4-нафар фукарога кредит олиш тартиби тўғрисида, 15 нафар фуқароларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш борасида, 6 нафар фуқарога тадбиркорлик билан шуғулланиш йўналишида маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, “Ғаллакор” маҳалласидаги коллеж битирувчилари билан учрашув ўтказилди, 18 нафар коллеж битирувчиларига СТИР олиш, электрон имзо олиш ва 2 %ли жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очиб берилди.

Жойларда утказилган учрашувларда 2 та ҳолатда тадбиркорлик учун ер майдони олишда “электрон аукцион”да иштирок этиш тартиби, 1 та ҳолатда бизнес режалар тузиш учун зарур маълумотлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Давлат хизматлари кўрсатилиши ва хизматлар турлари тўғрисида зарур маслаҳатлар олиш учун ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириб ўтилди.

Пайариқ шаҳрида янги боғча фойдаланишга топширилди.

Пайариқ шаҳрида тадбиркор Тўғонова Барно томонидан "Манзурабону" номли нодавлат хусусий -давлат шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Ушбу муассаса қурилишида тадбиркорга йиллик ставкаси 1 фоизлик 2 миллиард 750 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Шу муносабат билан муассасада тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида тадбиркор томонидан етти нафар болажонларнинг хатна тўйлари ҳам ўтказилди. Боғча 100 ўринли бўлиб, 25 та янги иш ўринлари яратилди. Тадбирда туман ҳокими в.б, вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Шерматов, тумандаги фахрийлар ҳамда ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими вазифасини бажарувчи Дилшод Мусинов очиб берди.

“Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатимизнинг долзарб тамойилларидан бири.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди билан ҳамкорликда 2019 йил 8 феврал куни “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Пайарик туманида "Ишга жойлаштириш куни" тадбирлар ўтказилмоқда.

Пайариқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 30 январдаги 9/2-А-сонли буйруғи билан тасдиқланган режа-жадвалига асосан 2019 йил 1 феврал куни А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида "Ишга жойлаштириш куни" тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбирда 24 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди, шундан 3 нафари иш билан таъминланди ва 21 нафарига маслахатлар ва тушунтиришлар берилди. 

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM