Янгиликлар

«Ҳар бир оила — тадбиркор»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДЕМОГРАФИЯСИ

        Пайариқ туманида 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4052 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 3555 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 320 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

ЁЗ-ЎТМОҚДА СОЗ

“Ёз 2018” консепцияси асосида туман ахборот ресурс марказида “15-июндан 15-августгача ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этайлик” шиори остида турли тадбирлар китоб тақдимотлари бўлиб ўтмоқда жумладан, “Китоб-офтоб” викторина тадбири “Энг фаол китобхон ўқувчи” танлови “Шеърхонлик” мусобақалари, “Китобхонлик” машғулотлари каби тадбирлар шулар жумласидандирю ўқувчилар қалбида китобга бўлган меҳрни янада ошириш мақ

САЁҲАТГА ЧИҚҚАН ЗИЁЛИЛАР

Пайариқ туманидаги 80-умумтаълим мактабининг касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда табиатнинг сўлим гўшаларини томоша қилиш мақсадида касаба уюшма маблағи ҳисобидан Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.