Янгиликлар

Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласида семинар ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси бўлим бошлиғи, Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари, Пайариқ тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Ниятов, туман прокуратураси, туман ИИБ, ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди. Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган ушбу семинарда сўзга чиққанлар ушбу қарор мазмунини тушунтиришди. Қарорнинг умумий мазмуни ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишдан иборат.

106 ёшли онахонга туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилди.

Пайариқ туман ДХМ га Пайариқ туманидаги 1-секторига қарашли Тохиршайх маҳалласи Жоғолбойли қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Бердиева Мукарга туғилганлиги туғрисидаги гувохнома олиш ва шунга асосан паспорт олишда ёрдам кўрсатиш бўйича оғзаки мурожаат келиб тушган.  Мурожаат асосида марказ ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганишда фуқаро Бердиева Мукар бугунги кунга келиб 106 ёшга кирганлиги, лекин туғилганлигини тасдиқловчи хужжатлари йўқлиги, фақат никоҳ гувоҳномаси борлиги, паспорт олишда ёрдамга мухтожлиги аниқланди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM