Пайариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси бўйича 2024 йилнинг Январ-октябр ойида амалга оширилган ишлар бўйича
ҲИСОБОТ
Макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича
I. Январ-октябр ойида
- саноат – 533,7 млрд. сўм, ўсиш 105,2 фоиз;
- қурилиш пудрат ишлари – 924,9 млрд. Сўм, 111,0 фоизни;
- жами хизматлар – 914,8 млрд. сўм, 107,6 фоиз;
- чакана савдо – 597,9 млрд. сўм, 107,2 фоиз .
- асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми – 1002,6 млрд. сўмни ташкил этади.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича
- 9 минг 345 та фуқаро ўзини-ўзи банд қилди,
- 682 та ЯТТлар,
- 279 та янги тадбиркорлик субъектлари,
- 1386 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилди.
Банк кредитлари ажратилиши бўйича
I. Январ-октябр ойларида
Барча молиялаш манбалари ҳисобидан 1653 нафар юридик ва жисмоний шахсларга жами 31,266 млрд сўм кредит ажратилди.
Шу жумладан, дастурлар доирасида 1175 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 16,916 млрд сўм кредит ажратилади.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1879 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 28,997 млрд сўм ажратилди.
Мисол учун, Пайариқ тумани “Гўзал маҳалласидаги "Modern Business Style" MCHJга 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, “Ёғочдан мебель ишлаб чиқариш” фаолияти кенгайтирилди, қўшимча
14 та иш ўрни ва йилига 200-250 млн сўм даромад олиш имкони яратилди.
II. Ноябр-декабр
Барча молиялаш манбалари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга жами 12.067 млрд сўм кредит ажратилади.
Жумладан, Дастурлар доирасида 1,368 мингта юридик ва жисмоний шахсларга 19.926 млрд сўм кредит ажратилади.
- Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1209 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 17.337 млрд сўм;
- “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 26 та жисмоний шахсга – 441,0 млн сўм;
- Бизнесни ривожлантириш банки инструментлари орқали
17 та мижозга 831.9 млн сўм ажратилди.
Бандлик дастури ижроси
I. Январ-октябр
Режа 16,2 минг, Амалда 16,4 минг, 101 % га (+ 0,2 минг) бажарилди: (9,1 минг доимий, 6,7 минг мавсумий ва вақтинчалик)
- 0,1 минг инвестиция лойиҳаларида,
- 8,3 минг хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳасида,
- 7,1 минг қишлоқ хўжалигида,
- 0,8 минг қурилиш соҳасида бандлик таъминланди.
II. Ноябр-декабр
7200 минг нафар, шундан 1,1 минг доимий, 3,8 минг аҳоли мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминланади.
Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 9359 та камбағал оилалар даромадини ошириш ва 650 та камбағал оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариб, камбағаллик даражаси йил бошидаги 13,0 фоиздан 8,0 фоизгача туширилади.
Туманда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан
65 та маҳаллада хатлов ўтказилиб, ҳар бир маҳалладан 20 тадан жами 1295 та камбағал оилалар рўйхати шакллантирилди.
65 та МФЙлардаги камбағал оилаларнинг ҳар
5 нафарига корхона, ташкилот ва йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари бириктириб чиқилди.
Шундан, 30 та МФЙдаги 599 та камбағал оилалар аниқланиб уларга 60 та Самарқанд вилоятидаги қурилиш комплекси ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорларга бириктириб берилди.
Шунингдек, 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги
696 та камбағал оилаларга тумандаги корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари бириктириб чиқилди.
Тумандаги жами 1295 та камбағал оилаларнинг оила аъзолари сони 5 739 нафарни, шундан вилоят ташкилот ва корхоналари раҳбарларига бириктирилган 650 та камбағал оилалар оила аъзолари сони 2 718 нафарни, туман ташкилотлари раҳбарларига бириктирилган 645 та камбағал оилаларнинг оила аъзолари сони 3 021 нафарни ташкил этмоқда.
Тадбир бошидан буён жами тумандаги камбағал оилаларнинг 815 нафарига ёрдам кўрсатилган.
Шундан 214 нафари ишга жойлаштирилган, 14 нафари касб ҳунарга ўқитилган, 17 нафари тадбиркорликка жалб қилинган,
103 нафарига имтиёзли кредит бериш орқали банд қилинган, 14 нафарига иссиқхона қуриб берилган, 56 нафари томорқасидан самарали фойдаланишга ўргатилган, 74 нафарига асбоб ускуналар берилган, 179 та тиббий ёрдам, 73 та бошқа ёрдамлар, 71 та ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилган.
Саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
172 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларда 1,0 минг нафар ишчи ишлайди.
I. Январ-октябр
Прогноз режа 571,1 млрд сўм, ўсиш суръати 105,8 фоизга белгиланган (2023 йил 9 ойда 405,7 млрд сўм, ўсиш 105,1 фоиз).
Амалда 656,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 106,7 фоизни ташкил этди.
Жами саноат ҳажмининг 66,7 фоизи 28 та кичик, 33,3 фоизи эса 144 та корхона ва микрофирмалар улушига тўғри келади.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми ўртача 2,4 млн сўмни, ўтган йил мос даврига нисбатан ўсиш 104,1 фоизни ташкил этди.
9 та кичик корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,4 млрд сўмга камайган.
Жумладан, "Paradise white gold textile" МЧЖ электр таъминотидаги узулишлар сабабли 22,2 млрд, "Chelak tomorqa xizmati" МЧЖ янги лойиҳани ишга тушириш учун қўшимча қурилишлар қилганлиги сабабли 9,3 млрд, "Erkin savdo mobil servis" МЧЖ маҳсулотга талаб камайганлиги сабабли 7,6 млрд, "Sadaf biznes servis" МЧЖ маҳсулотга талаб камайганлиги сабабли 5,8 млрд сўмга камайтирган.
Ҳажм камайтирган корхоналар муаммолари бартараф этилиб, қувватдан фойдаланиш даражаси оширилади ва йил якунида ишлаб чиқариш ҳажми жами 790,2 млрд сўмга, ўсиш суръати 105,7 фоизга етказилади.
Ҳудудий инвестиция дастури бўйича.
Шунингдек туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра 2024 йилнинг январь-октябр ойларида қиймати 167,6 млрд. сўмлик 29 та лойиҳа ишга туширилди ва 481 та иш ўрни яратилди. Шундан, қишлоқ хўжалигида 44,4 млрд сўмлик 4 та, саноатда 97.4 млн. сўмлик 5 та, хизмат кўрсатишда 28,5 млрд. сўмлик 29 та лойиҳа ишга туширилиб, жами 481 та иш ўринлари яратилди.
Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб етиш ва ташқи савдосида:
2024 йилнинг январь-октябр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Tci energy” МЧЖ томонидан “сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 400,0 минг долл. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 810 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди (лойиҳа қиймати 2.5 млн АҚШ доллари 20 та иш ўрни) ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy” жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгоҳи комплекси қурилиши лойиҳаси доирасида 45,0 млн. доллар жалб қилинди.
Экспорт йўналиши бўйича.
Бундан ташқари туманимизда 2024 йилнинг январь-октябр ойларида 14 та экспортёр корхоналар томонидан 8,9 млн доллар миқдорида 12 та хорижий мамлакатларга 45 хил турдаги маҳсулотларни экспорти амалга оширилди. Шундан, саноат маҳсулотлари 4 млн 064 минг долларга ва мева-сабзавот йўналиши бўйича 4 млн 847 минг доллари ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 115,1 фоизга ўсишга эришилди. Саноат йўналиши бўйича янги корхона “PAYARIQ POULTRY” МЧЖ қарашли корхона экспорт фаолиятига жалб қилинди
Кичик саноат зоналари бўйича.
Туманимизда 45 га ер майдонга 5 та КСЗлари ташкил этилиши белгиланган. Булар: “Челак” КСЗ майдони 2,40 га, “Халқобод” КСЗ майдони 18,6 га, “Хўжа Исмоил” КСЗ майдони 1,5 га, “Бирлашув” КСЗ майдони 13,9 га ва “Гўзал” КСЗ майдони 18 га.
Жорий йилда “Халқобод” МФЙда жойлашган “Халқобод” КСЗда инфратузилмалар билан таъминланди. Жумладан, 30 км узунликдаги газ тармоғи тортилди ва 1 та ГРП қўйилди, алоҳида ячейка қўйиш орқали электр тармоғи тортилди ва 400 КВТлик трансформатор тармоққа уланди. Бунинг натижасида “Анисабону файз баракаси” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 9,5 млрд. сўмлик 20 та ишчи ўринга эга хар хил турдаги яхна ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва “FORTUNA-STOUN” хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 20 млрд. сўмлик 15 та ишчи ўринга эга мармарни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди.
Шу билан бирга, саноат зонанинг асосий 15 та лоти аукцион орқали сотилиб 12 та 92,1 млрд. сўмлик 541 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар шакллантирилди ҳамда Халқобод ЁСЗда 15 та лотга 7 та 11,1 млрд. сўмлик 60 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари “Гўзал” КСЗни инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқлари тотиш учун 660 млн сўм ва йўл қуриш учун 181 млн. сўм маблағлар ажратилиб амалий ишлар бошланди. Шунингдек, “Гўзал” КСЗ 9 та лот аукцион орқали сотилиб 5 та 17,6 млрд. сўмлик 52 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилди ва битта “ISTIQLOL G`UNCHALARI” МЧЖ 3 млрд. сўмлик 12 та янги ишчи ўринга эга бўлган бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йил якунига қадар ишга туширилиши таъминланади.
Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита” асосида 5 та маҳаллаларда жами 9,5 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилди.
Ташаббускор тадбиркорлар томонидан Накурт, Кўлтўсин ва Истиқлол МФЙ ларида Оилавий шифокорлик пунктлари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Янги тартиб асосида “Бунёдкор” ва “Хўжа Исмоил” маҳалларида жами 7 та 283 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда.
Ҳашар йўли орқали “Баҳор”, “Алиобод”, “Қирқовул” ва “Навбаҳор” маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди ва бугунги кунда “Жувозхона”, “Халқобод”, “Кўпаки” маҳалла бинолари қурилмоқда.
"Тохиршайҳ" маҳалласидаги Халқобод кўчасида 1,4 км узунликда саломатлик йўлакчаси қурилиш ишлари олиб борилди.
"Гўзал" маҳалласидаги О.Қувватов кўчасини тўлиқ таъмирлаш ҳамда пиёдалар йўлаги қуриш ишлари амалга оширилди.
ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ асосида:
Жорий йилда 7 та мактаб реконструкция қилинди ҳамда 1 та мактаб Мукаммал таъмирланди.
3 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари реконструкция қилинди.
Сарбозор маҳалласида жойлашган 50 ўринли Ўртасайдов оилавий шифокорлик пункти реконструкция қилинди.
Тўполос маҳалласида жойлашган 50 ўринли Навоий оилавий шифокорлик пункти реконструкция қилинди.
КОЛЛЕКТОРЛАР БЎЙИЧА:
Қорасув коллекторига келиб қуйиладиган шохобчаларнинг 5 км реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
2024-ЙИЛ 1-МАВСУМ ОЧИҚ БЮДЖЕТ АСОСИДА
Туманда 2024-йил 1-мавсум очиқ бюджет асосида 8 та маҳаллада жами 23,5 км асфальт қопламаси ётқизилди.
Жавшар ота маҳалласида жойлашган 5-сонли мактабга қўшимча 180 ўринли ўқув биносини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Зарафшон маҳалласида жойлашган 89-сонли мактабда болалар учун спорт зал қурилиши амалга оширилиб фойдаланишга топширилди.
Фитрат маҳалласида жойлашган 97-сонли мактабда болалар учун спорт зал қурилиши амалга оширилиб фойдаланишга топширилди.
Янгиобод маҳалласида жойлашган 10-сонли мактабга қўшимча бино қуриш, фаоллар зали ва ошхона қуриш ҳамда мактаб атрофини ўраш ишлари Mirzo G‘olib Invest MChJ томонидан амалга оширилмоқда.
Алишер Навоий маҳалласида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқув биносининг ички ва ташқи қисмини жорий таъмирлаш ишлари FAYZ ZAMIN MONTAJ XK томонидан амалга оширилмоқда.
Гўзал маҳалласида жойлашган Пайариқ тез тиббий ёрдам станцияси биносини янгидан қуриш ишлари Elnur Stroy Mantaj MChJ томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон маҳалласи Қўштегирмон қишлоғида Замонавий стадион қуриш FAYZ ZAMIN MONTAJ XK томонидан амалга оширилмоқда.
Кўлтўсин маҳалласи Кўрсапор қишлоғида 270 дона темирбетон устунларни ўрнатиш ҳамда 2 дона ТП ўрнатиш ишлари “Hududiy elektr tarmoqlari AJ” Самарқанд ҳудудий филиали томонидан амалга оширилмоқда.
Электр таъминоти бўйича:
Жорий йилда 4 та янги ТП ўрнатилди, 98 та эски таянчлар ўрнига янги темир бетон таянчлар ўрнатилди, 37 та янги темир бетон таянчлари ўрнатилди.
Махсус дастур асосида Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 5 та маҳаллага 3 та ТП ўрнатилди, 35,5 км тармоқ тортилди ҳамда 217 та темир бетон таянчлари ўрнатилди.
Махсус дастур асосида Газ таъминотини яхшилаш мақсадида “Туркибола” МФЙда жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида Д-100 мм.ли 0,8 км тармоқ тортилиб 1 дона юқори босимли газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди.
Ичимлик суви таъминоти бўйича:
Махсус дастур асосида 2 та сув иншооти ва 15 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда туман марказидаги 4 та маҳаллаларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлар олиб борилмоқда.
4 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ҳамда кўприқ қуриш ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилди.
Эрназарқўрғон МФЙ да жойлашган 73-сонли мактаб жорий таъмирланди.
Жавшар ота МФЙ да жойлашган 45-сонли ДМТТ реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
2024-йил 2-мавсум очиқ бюджет орқали 12 МФЙ дан 13 та таклифлар ғолиб деб топилиб бугунги кунда лойиҳа смета ишлари олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар
Туманда бугунги кунда жами 101 157 гектар қишлоқ хўжалиги майдонлари бўлиб, шундан 46 630 гектар ҳайдалма ерлар, 26 375 гектар суғориладиган ва 20 255 гектар лалми ҳайдалма ерлар, 2 203 гектар боғзор, 9 278 гектар узумзор, 42 227 гектар яйлов ерлар ва 819 гектар бошқа ерлари мавжуд бўлиб, 1 400 та фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келмоқда.
74 та чорвачилик, 70 та балиқчилик, 22 та паррандачилик, 5 та асаларичилик фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда.
2024 йилда чорвачилик йўналишида умумий қиймати 10,0 млрд. сўмлик 4 та лойиҳалар ишга туширилди. Жумладан,“Абдулазиз Зокиров Чорваси” МЧЖ томонидан 3,5 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, Россия давлатидан 220 бош наслли қорамоллар олиб келинди.
Туманда тажриба сифатида “TCI ENERGY” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан “Мингчуқур” насос станциясига соатига 231 кВт.электр.энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қуёш панеллари, 2 дона насос агрегати ўрнатилиб, насос станцияси биноси қурилди.
Хўжалик ички суғориш тармоқларининг 983 км қисмида тозалаш ишлари бажарилди. Шунингдек, 244 км ( 100 %) ариқ ва зовурлар бетонлаштирилди.
Сарбозор маҳалласида қуёш энергияси оркали ишлайдиган 231 кВт янги насос станцияси қурилди.
2024-йилда жами 58 та фермер хўжаликларида 1044 гектарда ёмғирлатиб ҳамда 14 та фермер хўжаликларида 331 гектар томчилатиб суғориш тизимлари жорий қилинди.
2024-йил январ-октябр ҳолатига Туманга жами 172 дона янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари олиб келинди. Шундан 42 дона ўзи юрар тракторлар ва 96 дона қишлоқ хўжалиги машиналари ва агрегатлари.
Пайариқ туманида аҳоли хонадонларида 8 569 гектар эртаги экинлар екилиб 171 601 тонна махсулот етиштирилди ва эртаки энинлардан бўшаган 6 020 гектар ахали хонадонларига такрорий экинлар экилиб 68 522 тонна махсулот етиштирилди. Бундан ташқари томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида сув оғир бўлган ҳудудларга фермерлар кенгаши жамғармасидан субсидия асосида 8 та артизан-қудуқлар қазиб фойдаланишга топширилди.
Туманимизда ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинган ишларга тўхталсам,
Ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ойи давомида Пайариқ туманидаги 969 нафар ёшларга туман “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан жами 1 261 800 000 сўм маблағ ажратилди.
Жумладан, 30 нафар ёшларга тадбирколик фаолиятларини бошлаш ёки кенгайтириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилди;
-79 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида доимий ишларга жойлаштирилди;
-128 нафар ишсиз ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуналар берилган бўлса, 451 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларни қўллаб қувватлаш учун олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома маблағлари ажратилди;
-68 нафар касаллиги ёки ногиронлиги бўлган ёшларга даволаниш харажатлари қоплаб берилди;
-16 нафар ёшларнинг Сафарбарлик чақирув резерви бадаллари қоплаб берилди;
-19 нафар ёшларга Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун харажатлари тўлаб берилди;
-6 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилди;
-2 нафар ёшлар учун уруғлик кўчатлари харид қилиш учун маблағ ажратилди;
-33 нафар ёшлар Келажак-касбларига ўқитилди;
-27 нафар ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари харажатлари қоплаб берилди;
-11 нафар олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида иштирок этиш харажатлари қоплаб берилди;
-4 нафар ёш оилаларга уй жой қуриш учун гаровсиз имтиёзли кредит маблағлари ажратилди;
-1 нафар ёшга мактаб формаси ва ўқув қуроллари олиб берилди;
-5 нафар ёшларга шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорт (ID-CARD) олиш учун маблағлар ўтказиб бкерилди;
-3 нафар ёшга туризм ва саёҳат учун маблағлар ўтказиб берилди;
-86 нафар ёшларга бошқа ижтимоий ва иқтисодий йўналишларда моддий-маънавий ёрдамлар кўрсатилган.
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказилган кўплаб мусобақа ва лойиҳаларда туманимиз ёшлари муносиб иштирок этиб келмоқда. Бу йилги мавсум учун йил бошидан буён 138 млн. 775 минг сўм пул маблағлари сарфланди ва бир қатор ютуқларга эришилди.
Ёшларга ер ажратиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-153 сонли қарори ижроси бўйича Пайариқ туманида жами 1942 нафар ёшларга 47 та маҳалладан 607 гектар ер ажратилган.
Оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш соҳасида амалга оширилган ишлар
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида туманда бир қанча самарали ишлар олиб борилди.
«Аёллар дафтари» нинг 5 босқичига 6423 та оғир вазиятдаги хотин-қизлар 6 та йўналиш бўйича «Аёллар дафтари»га киритилди.
1-тоифа бўйича 4 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
5-тоифа бўйича 6 нафар хотин-қизлардан 4 нафарини уй-жойларини қурилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. 2 нафарига 2,4 млн. сўм ижара ҳақи тўлаб берилди.
Жорий йилнинг 10 ой якуни билан 5 минг 911 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Жумладан:
- 1205 нафар хотин-қизлар мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали;
- 149 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали;
- 100 нафари «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш орқали;
- 11 нафари касаначиликка;
- 80 нафарига субсидиялар ажратиш орқали;
- 769 нафари имтиёзли кредитлар ажратиш орқали:
- 117 нафари узоқ муддатга ер ажратиш орқали;
- 3480 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари туманлардаги ишсиз хотин-қизларни пилла мавсумига жалб этиш орқали режадан ташқари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан тақдим этилган рўйхат ва маълумот асосида 4645 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланди ва уларни маълумоти ЯММТ тизимига киритилди.
Туманда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий соводхонлигини ошириш мақсадида оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбир режаси асосида маҳаллаларда «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ва 11.04.2023 ЙИЛДАГИ ЎРҚ-829-СОН қарор асосида 65 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Оқила аёллар ва кўча бошилар ҳамкорлигида «Миллий кийимимиз маданиятимиз» шиори остида ўқувчи қизлар билан кийиниш ҳамда рўмол ўраш маданияти, одоб-ахлоқи ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари тўғрисида 98 та давра суҳбатлар олиб борилди.
Ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида хотин-қизлар учун ташкилотлар ва маҳаллаларда маънавий-маърифий 390та тадбирлар ўтказилди.
ПҚ-122-сонли қарор асосида, жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра 1003 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш мақсадида 1 067 нафар хотин-қизларга 12,7 млрд. сўм имтиёзли кредитлар олиб берилиб, тадбиркорликларини ривожлантиришга кўмаклашиб келинмоқда.
Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда:
Туманда 2024 йилнинг 9 ойи давомида 13 нафар хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари қайд этилган. Ўтган 2023 йилнинг 9 ойида бу рақам 14 тани ташкил этган. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик сони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1 тага камайган.
Жорий йил якунига қадар туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан мавжуд имкониятларни янада сафарбар этиш, тўғри ва самарали ишлатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, уларга доимий даромад манбаларини яратиш борасида кўмаклашиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.
Эътиборларингиз учун раҳмат!