insurez
02-03-2024 14:11

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бу борада амалга оширилиаётган ишлар, келгусидаги режалар тўғрисида маълумот


Аҳолининг соғлиғини тиклаш ва ногиронликни олдини олиш ҳамда ногиронликга олиб келувчи омилларни эрта аниқлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллаларда тиббий кўриклар ташкил қилиш.

Ногиронлиги бўлган шахсларни соғлиғини тиклаш мақсадида, туман Тиббиёт бирлашмасида 22 ўринга мослаштирилган риабилитация маркази тўлиқ ишга туширилди.

Ушбу риабилитация марказида жорий йилнинг якунига қадар 300 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар бепул тиббий хизмат, дори-дармон ҳамда озиқ-овқат билан таъминланиб, даволаниб чиқишлари мумкин.

 481 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш.

496 нафар меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг тавсияси ҳамда йўлланмасига асосан бандлигини таъминлаш ёки касбга тайёрлаш.

122 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида стационар шароитда даволаниш учун йўлланма бериш.

65 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга «Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принциплари»га кўра параспорт билан шуғулланишлари бўйича берилган тавсияларига асосан спорт объектларига йўналтириш.

         Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият бошлаган ижтимоий ходимлар томонидан 23 турдаги кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш.

Шошилинч ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралар режасини тузиш ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот бериш яъни 49 та хизматнинг 26 таси марказ томонидан 23 таси тўғридан тўғри ижтимоий ҳодимлар томонидан хизматлар кўрсатиш.

92 нафар якка-ёлғиз нафақаҳурлар рўйхатда туриб, шундан 14 нафарига пенсия жамғармаси томонидан компенстация маблағлари тўлаш.

2024 йилда 92 нафар якка-ёлғиз нафақаҳурлар чукурлаштирилган тиббий кўригидан ўтказиш.

Таъзийқга учраган 35 нафар фукораларга амалий ёрдамлар кўрсатиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 22-сентардаги 269-сонли қарори 1-илова билан тасдиқланган “Васийлик ва Ҳомийлик тўғрисида”ги Низомининг 5-бандига асосан васийлик ва ҳомийликдаги болаларни реестрини шакллантириш.