КЎП ҚАВТЛИ УЙЛАРДА ЯШОВЧИ АҲОЛИ УЧУН ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ТЎҒРИСИДА
Пайариқ туманида 72 та кўп қаватли турар-жойлар мавжуд бўлиб, бугунги кунда 69 таси БСК (Бошқарув сервис кампанияси) қамровида ва 3 таси ташкилот балансида.
Пайариқ туманида 3 та БСК (Бошқарув сервис кампанияси) ташкил этилган бўлиб, жами 69 та кўп қаватли турар-жойларга хизмат кўрсатади.
-“Пайариқ турон гулшани” МЧЖ 34 та кўп қаватли турар-жойларга хизмат кўрсатиб, хонадонлар сони 578 тани ташкил етади.
-“Пайариқ элит коммунал” МЧЖ 26 та кўп қаватли турар-жойларга хизмат кўрсатиб, хонадонлар сони 667 тани ташкил етади.
-“Бунёдкор аҳил оила сервис” МЧЖ 9 та кўп қаватли турар-жойларга хизмат кўрсатиб, хонадонлар сони 292 тани ташкил етади.
-“Пайариқ турон гулшани” МЧЖ ва -“Пайариқ элит коммунал” МЧЖ Бошқарув сервис компаниялари томонидан қарздорликларни ундириш бўйича 2024 йил даъво аризалари “Адолат” тизимидан кўриб чиқилиб қариздорликни ундириш белгиланган. Суд томонидан кўриб чиқилган даъво аризалари бўйича МИБ томонидан 143 млн сўм пул маблағлари ундирилган.
Ушбу маблағлар евазига 2024 йилда тумандаги 2 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми ҳамда кириш йўлаклари таъмирланди ва тумандаги барча кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида уйларнинг електр тақсимловчи шитлари тўлиқ кўздан кечирилиб, таъмирталаб електр тақсимловчи шитлар таъмирланди.
2024 йилда туманда 5 та 5 қаватли жами 152 та хонадондан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриб битқазилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳусусан
- «Уш-Сабина» МЧЖ томонидан Бунёдкор маҳалласи Истиқлол кўчасида 1 та 5 қаватли 40 хонадонли ва Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида эса 1 та 4 қаватли 32 хонадонли турар-жой биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
- «Фатлиев Собиржон строй сервис» МЧЖ томонидан Бунёдкор маҳалласи Истиқлол кўчасида 2 та 5 қаватли 40 хонадонли турар-жой биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
- «Сафаров Олим» МЧЖ томонидан Бунёдкор маҳалласи Истиқлол кўчасида 1 та 5 қаватли 40 хонадонли турар-жой биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
2025 йил давомида туманда ахолини уй-жой билан таминлаш мақсидида хусусий тадбиркорлар томонидан 6 та 5 қаватли жами 249 та хонадондан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар дастур асосида қурилмоқда.