Давлат органлари-халққа хизмат қилишининг самарали воситалари тўғрисида.
Давлат органлари-халққа хизмат қилишининг самарали воситалари тўғрисида.
Давлатимиз Раҳбари бошчилигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эхтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳатларни тизимли давом эттириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги кунда туманимизнинг 273 минг 48 аҳолисидан 131 минг 633 нафарини (48,1 %) ни хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш бўйича 78 нафар хотин-қизлар захира кадрлар номзодлигига олинди.
Улар орасидан раҳбарлик лавозимларига муносиб, кучли билим ва салоҳиятга эга 2 нафар хотин-қизлар Давлат бошқаруви Академиясида ташкил этилган “Раҳбар аёллар мактаби”да малака ошириб қайтди.
Олий таълим бўйича:
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори асосида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида xotin-qizlar.uz платформаси орқали 375 та ариза қабул қилинди. Ушбу аризалар туман (шаҳар)ларда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Натижада 113 нафарига тавсияномалар берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли қарори билан мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, аммо олий маълумотга эга бўлмаган 29 нафар хотин-қизларнинг аризалари қабул қилинди. 29 нафар тавсиянома олган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 585-сонли қарори асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган эҳтиёжманд оилалардан бўлган 14 нафар талаба хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан контракт тўловлари тўлаб берилди.
Бандлик бўйича:
Жорий йилнинг 9 ой якунига билан 5 минг 911 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан:
- 1205 нафар хотин-қизлар мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали;
- 149 нафар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали;
- 100 нафари “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш орқали;
- 11 нафари касаначиликка;
- 80 нафарига субсидиялар ажратиш орқали;
- 769 нафари имтиёзли кредитлар ажратиш орқали:
- 117 нафари узоқ муддатга ер ажратиш орқали;
- 3480 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали.
Бундан ташқари туманлардаги ишсиз хотин-қизларни пилла мавсумига жалб этиш орқали режадан ташқари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан тақдим этилган рўйхат ва маълумот асосида 4645 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланди ва уларни маълумоти ЯММТ тизимига киритилди.
ПҚ-122-сонли қарор асосида жами 640 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра 1003 нафар хотин-қизлардан:
- 487 нафари туман касб-ҳунар мактаблари масканларида;
- 79 нафари савдо-саноат палатаси томонидан;
- 16 нафари Самарқанд вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида қисқа муддатли ўқув курслари томонидан;
- 20 нафари Самарканд вилояти Ишга мархамат мономарказлари томонидан;
- 21 нафари Самарқанд вилояти бизнес мактаблари томонидан;
- 380 нафари Самарқанд вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ўқитилди.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш орқали 560 нафар хотин-қизларга (Саноат йўналиши бўйича (311 нафар), Қишлоқ хўжалиги йўналишида (160 нафар), Хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича (89 нафар)) жами 6 млярд 831 млн 600 минг сўм миқдорида “Лойиха пакети” асосида хотин-қизларга хоким ёрдамчилари, махалла хотин-қизлар фаоллари, банк ходимлари билан хамкорликда имтиёзли кредитлар олиб берилиб, тадбиркорликларини ривожлантиришга кўмаклашиб келинмоқда.
6423 та оғир вазиятдаги хотин-қизлар 6 та йўналиш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилди.
Шундан:
- 2593 нафар ишлаш истагида бўлган ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
- 255 нафар тадбиркорли қилиш истагида бўлган хотин-қизларга қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилди.
- 3589 нафар боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди.
- Тиббиёт бўйича:
Аёллар маслахатхонасида 7115 та хомиладор аёлларни скрининг текширувларидан ўтазилди. Шундан 17 нафар хомиладор аёл хомласида нухсон аниқланиб хомладорлик тўхтатилди.
Хомладор аёлларда кам қонликни олдини олиш мақсадида темир препаратлари, фолий кислота ва мултивитаминлар бепул тарқатилмоқда.
Аёлларда исталмаган хомладорликни олдини олиш учун 6 минг дона контрацевтив воситалари билан бепул таъминлаб келинмоқда.