insurez
19-03-2024 16:13

Мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилган ишлар


I. Умумий маълумотлар:

 

Мактаблар: Туманда 107 та (103 та умумтаълим, 1 та ихтисослашган, 3 та нодавлат) мактаблар мавжуд.

Жами 51595 нафар ўқувчилар (1-синф 5824 нафар, 11-синф 3251 нафар) мавжуд.

5033 нафар (олий ва биринчи тоифа 1269 (25.3 фоиз) нафар) ўқитувчилар мавжуд.

Мавжуд 455 нафар чет тили фан ўқитувчиларининг 116 нафари (25.4 фоиз) да халқаро ва миллий сертификатлар мавжуд.

Мактабларни 3070 нафар ўқувчи битириб, шундан 1677 (54 %) нафари ОТМларга ўқишга кирди.

МТМ лар : Бугунги кунда туманда 27 562 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 19 098 нафари ёки (69,3%) фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган (2017 йилда 16,2 фоиз).

Улардан:

- - 50 та Давлат боғчаларига 9 942 нафар;

- 14 та ДХШ асосидаги боғчаларга 1 218 нафар;

- 1 та Нодавлат (хусусий) боғчаларга 13 нафар;

- 262 та Оилавий боғчаларга 7 925 нафар, 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.

Мактабгача таълим ташкилотлари сони 296 тага ошиб 333 тани
(2017 йилда 37 та) ташкил этмоқда.

 

2024 йилда амалга оширилади:

Мактаблар: 5033 нафар ўқитувчилардан 1544 нафар (32.5 фоиз) олий ва биринчи тоифа олишга эришилади. (2023 йилга нисбаттан +7 фоиз)

- 455 нафар чет тили фан ўқитувчиларининг 116 нафари
(25 фоиз) да халқаро ва миллий сертификатлар олишига эришилади. (2023 йилга нисбаттан +12 фоиз )

- Мактабларни 3939 нафар ўқувчи битириб, шундан 2400 (60 фоиз) нафарининг ОТМларга ўқишга киришига эришилади.
(2023 йилга нисбаттан 6 фоизга ошади)

- Қўшимча 6 та мактабларда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг ўқитиш ва баҳолаш тизими жорий этилади. Натижада жами 10 та мактабларда янги баҳолаш тизими жорий қилинади.

 - Самарқанд тажрибаси - Мобил методик гуруҳларда 53 нафар ўқитувчиларининг касбий маҳорати оширилади, натижада жами  287 нафарга етказилади.  

- 2024 йилда 10-11-синф ўқувчилари учун  "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ҳамда "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йуналишлари тумандаги 10 та мактабда жорий этилади.

- Жорий этилган Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йуналишлари учун 2.5 млн сўмлик хом-ашёларни харид қилиш бўйича маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилиш режлаштирилган.

- Йил якунига қадар 50 нафар 10-11-синф ўқувчиларнинг хорижий тилни билиш даражасини ўлчовчи С1 сертификани олишга эришилади.

- Мактабларда хорижий тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида инглиз, корейс, немис, француз, хитой ва япон тиллари бўйича 6 нафар хорижий малакали мутахассислар жалб қилинади.

- 8 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади (1 та янги, 6 та реконструкция, 1 та мукаммал таъмир), натижада 2080 нафар ўқувчи ўрни яратилади.

 МТМ лар: Биринчидан, янгидан 45 та (1 та давлат ва 44 та оилавий нодавлат) МТТлар ташкил этилиб, шу ва бошқа қувватлар ҳисобига қўшимча 1760 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинди ва қамровни 69,3 фоиздан 72,2 фоизга етказиш кўзда тутилган (2017 йилда 16,2 фоиз).

Иккинчидан, қўшимча 16 та бир йиллик бепул мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 340 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинди. Натижада мажбурий бепул бир йиллик мактаб таълимига тайёрлов гуруҳларига 3200 дан ортиқ 6 ёшли болалар 157 та гуруҳларга қамраб олиниб, 6 ёшли болалар қамрови 92,5 фоизга етказилди.

Учинчидан, Мактабгача таълим агентлиги билан nodavlat-bogcha.uz янги платформаси орқали 44 та (1700 ўринли) ташаббускор тадбиркорлар билан оилавий нодавлат МТТларни ташкил этиш мақсадида битим тузилди.

 Тўртинчидан янги ташкил этилган 45 та МТТлар ва бошқа манбалардан 93 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Олтинчидан, Инвестиция дастури асосида жами 3 та 310 ўринли давлат МТТлари (3 та реконструкция қилиш) ўз муддатларида фойдаланишга топширилди.

Ф.Омонов,

Туман ҳокими ўринбосари.

Teglar
- -