insurez
08-10-2024 09:15

#Ochiq_muloqot Xalq ta`limi tizimidagi islohotlar, muammo va ulurning yechimi bo`yicha ko`rilayotgan chora-tadbirlar


Туманда 107 та (103 та умумтаълим, 1 та ихтисослашган, 3 та нодавлат) мактаблар мавжуд.

Жами 52742 нафар ўқувчилар (1-синф 5824 нафар, 11-синф 3251 нафар) мавжуд.

5033 нафар педагог ходимларнинг 1544 нафари (32.5 фоиз) олий ва биринчи малака тоифасига эга. (2023 йилга нисбаттан +7 фоиз) 2024 йил август-декабр ойларида ўтказиладиган навбатдаги аттестацияда иштирок этиб малака тоифларини ошириш мақсадида 1543 нафар педагог ходимлар ариза топширишган.

455 нафар хорижий тил фан ўқитувчиларининг 124 нафари
(27,2 фоиз) ҳалқаро ва миллий сертификатлар мавжуд бўлиб (2023 йилга нисбаттан +2,2 фоиз) қолган ўқитувчиларни ҳам тегишли сертификатлар олишлари учун Самарқанд давлат чет тиллар институти Пайариқ хорижий тиллар факультети билан ҳамкорликда ўқитувчилар учун ўқув-семинарлари курсларини ташкил этиш ва миллий ҳамда халқаро сертификатлар юзасидан ўқитишлар ташкил этилмоқда.

2024-2025-ўқув йилида мактабларни 3251 нафар ўқувчи тамомлади, шундан 1460 (45 %) нафари ОТМларга қабул қилинди.

Туманда жами 6 та (1-,6-,8-,82-21-24-) мактабларда Президент ва ихтисослашган мактабларнинг ўқитиш ва баҳолаш тизими жорий этилди. 2025 йилда яна 2 та мактабда режалаштирилган.

Маҳаллий бюджетдан мактаб таълимига 2023 йилда 1,379 млрд. сўм ажратилган бўлса 2024 йилда 1,780 млрд. сўм.  2023 йилга нисбатан 401 млн. сўм кўп маблағ ажратилган.

Сингапур билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан билим ва қобилиятларини баҳолаш мақсадида йўлга қўйилган “Cerebry” платформаси бўйича 103 та умумтаълим мактаблари директорлари ва информатика фани ўқитувчилари рўйҳати шакллантирилиб платформага масъул бошқарувчи (админ) сифатида уланган. Барча умумтаълим мактабларининг 7-синфдан 10-синфгача бўлган ўқувчилари ва шу синфларга дарс бераётган Аниқ ва табиий фан ўқитувчилари платформага киритилган ва ҳозирги кунда ўқувчиларга тизимга кириш ва тестларни ишлаш жараёни бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил
21 июндаги ПҚ-231-сон қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 28 июндаги 198-сон буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 7 августдаги 246-сонли буйруғига асосан 2024-2025-ўқув йилидан “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирларининг биринчи босқичини аниқ (математика, информатика) ва табиий (физика, биология, кимё) фанлар йўналишида ўқитувчиларининг касбий ривожланиши узлуксизлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш орқали умумий ўрта таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

2024 йил 2 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-53-сонли қарор ижроси доирасида мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йуналишларида ўқитиш тумандаги 6 та(19-,62-, 68-,84-,102-,103-) мактабда жорий этилди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида тумандаги умумтаълим мактаблари ўртасида “PISA билимдони”, “PIRLS матнлари билимдони беллашувларининг мактаб ва туман босқичларини ташкил этиш, туман мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги
750 нафар раҳбарлар, 1 544 нафар педагоглар ва 44 500 нафар  ўқувчилар ўз-ўзини баҳолаб, мустақил билимини ошириб бориши мақсадида
“LIDER”  дастур яратиш. Мактабларда кичик ўқув лойиҳаларини жорий қилиш режалаштрилган.

Қурилиш соҳаси:

- 2024-йилда тумандаги 12 та мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда (11 та (5-,10-,30-,44-,63-,69-,77-,81-,83-89-,97-) реконструкция,
1 та (34-)мукаммал таъмир),
натижада 2080 нафар ўқувчи ўрни яратилиши режалаштирилган. Шундан 5-,10-,89-,97-мактаблар “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб деб топилган, 2024 йил 2-мавсумида 18-сон давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Хозирги кунда 34-мактабда қурилиши-таъмирлаш ишлари тўлиқ охирига етказилган.

Мактабгача таълим ташкилотлари бўйича
МАЪЛУМОТ

Бугунги кунда туманда 27 578 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 19 976 нафари ёки (72,4%) фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган.

Улардан:

- 50 та Давлат боғчаларига 10 286 нафар;

- 15 та ДХШ асосидаги боғчаларга 1 408 нафар;

- 1 та Нодавлат (хусусий) боғчаларга 13 нафар;

- 286 та Оилавий боғчаларга 8 269 нафар, 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.

Мактабгача таълим ташкилотлари сони 315 тага ошиб 352 тани
(2017 йилда 37 та) ташкил этмоқда.

Тумандаги 22 та махаллада Давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас, ушбу ҳудуддаги 3-7 ёшли болалар махаллаларда ташкил этилган оилавий боғчаларга қамраб олинган.

Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва уни янада ошириш борасида Самарқанд вилояти “Маҳорат мактаби” томонидан педагог-ходимларининг ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда амалга татбиқ этиш орқали МТТларда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича режа-график асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади.

 Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари томонидан манзилли режа-график асосида касбий тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилади. Бунда, касбий тажриба алмашиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан туманнинг бошқа ҳудудларида жойлашган ташкилотларида кўргазмали очиқ машғулотлар, ўқув-амалий семинарлар ва “Ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш тартиби” мавзусида тақдимотлар ўтказади.

Ушбу жараёнларга мактабгача таълим ташкилотининг “Кузатув кенгаши” аъзолари жалб қилинади.

- Мактабгача таълим ташкилотлари сони кам бўлган 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

- Бугунги кунда 42,5 фоиз олий маълумотли педагоглар улушини олий таълим битирувчилари ҳисобига 52 фоизга етказилади.

- Соҳада нодавлат секторнинг улуши 36,3 % (фоиз)га етказилади.

- Бўш ўринларни малакали ва мутахассис кадрлар билан тўлдириб борилади.

-  янгидан ташкил этиладиган 5 та МТТлари ва бошқа манбалар ҳисобига қирқдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш орқали, аҳоли, хусусан аёллар бандлигига кўмаклашилади.

Teglar
- -