Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ҳозирда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 та шифахона 2 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та оилавий поликлиника, 21 та оилавий шифокорлик пункти ва 15 та маҳалла тиббиёт пунктларида 336 нафар шифокор, 2076 нафар ўрта тиббиёт ходимлари томонидан тумандаги 267 492 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ахолига яқинлаштириш бўйича 2023 йил 10 ой давомида Ал-бухорий, Самарқанд, Қирқовул, Ўзбекистон, Гулистон, Янгиобод ОШПлари ва 3 та МТП фаолиятини йўлга қўйилди. Натижада 42 минг нафар ахолига тиббий хизмат яқинлаштирилди.
2023-йил очиқ-бюджет орқали 6.5 миллиард сўм маблағ ютиб олиниб, ҳозирда ушбу маблағлар хисобидан 4 та (Зарафшон, Чўраш, Катта турк, Бошмоқ, Ўзбекистон Оилавий шифокорилик пунктлари, бионалари янги қурилиб фойдаланишга топширилди.
Туманнинг олис ва чекка ҳудудларига ( Накурт, Ғаллакор МФЙ) “Қишлоқ шифокорлик дастури” асосида 2 нафар шифокорлар ишга юборилди.
Челак кўп тармоқли поликлиникасини капитал таъмирлаш ишлари оширилди.
Бундан ташқари 1.2 милиард сўмга челак худудий шифохонасига зарур тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди.
Бундан ташқари туманлараро перинатал маркази опен буюджет маблағлари хисобидан 30 ўринли қўшимча бино қурилди.
Туман Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси 27.5 млрд сўм маблағ эвазига янги замонавий 180 ўринли янги жиҳозланган бино қуриб битирилиб фойдаланишга топширилди.
Ушбу бинога 2023 йил бошида ўтказилган очиқ бюджет ташаббускор танловидан 1 млрд 200 млн сўм эвазига 36 турдаги янги замонавий тиббий апаратуралар ҳамда юқори технологик операцияларни йўлга қўйиш мақсадида лапароскопия ускунаси ўрнатилди.
Қабул EMERGENCY depertmenti бўлими фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. 24 нафар малакали шифокорлар туну-кун фаолият кўрсатиб Челак 1-сон ҳудудий шифохонаси Шошилинч хирургия бўлимига янги операцион столлар операцион лампалар ва катта ва кичик хирургик тўпламлар билан жиҳозланди.
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда электрон поликлиника тизимини йўлга қўйиш мақсадида тумандаги 263 664 нафар аҳоли MeDHUB электрон базасига бириктирилди.
Рақамлаштириш
2023 йилда ривожлантириш маблағлар ҳисобидан жами 44 млн. сўм йўналтирилди (12 та компьютер ва 2 та принтер).
1274 нафар тиббиёт ходимлари IT-марказларда компьютер саводхонлиги бўйича ўқитилди.
Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ўртасида электрон тизимни йўлга қўйишга 420 дона компютер жихозлари харид қилиш зарур.
2023 йилда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қилинган ишлардан ташқари келгусида қилиниши зарур бўлган муаммолар ҳали мавжуд.
Туманда ҳозирги вақтда 38 нафар суний буйрак етишмовчилиги билан доимий гемодиализ сеансини оладиган беморлар мавжуд бўлиб уларнинг вилоят кўп тармоқли марказий шифохонасининг токсикология бўлимига қатнови олди олиш учун Пайариқ туман Тиббиёт бирлашмасида Токсикология бўлимини фаолини тўлиқ йўлга қўйилади.
Дустларобод ОП, Вали, Ўртасайдов, Навоий ОШПлари ҳамда Накурт, Дехконобод, Навбахор, Янгиравот эмлаш пунктлари бинолари таъмирлаш.
Ўртасайдов, Навоий ОШП ларини инвистеция дастура асосида қурилади.
Накурт, Дехконобод оилавий шифокорлик пунктлари ташшаббузкор тадбиркор маблағлари хисобидан янгидан қўриш ишлари олиб борилмоқда.
- Беморлар ҳудудлардан кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонага шифокор йўлланмаси асосида келишини йўлга қўйиш. ( фуқаролар ҳудудий оилавий шифокорларга мурожаат қилмасдан тғридан тўғри тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиш ҳолатлари мавжу)