insurez
16-07-2024 18:00

#press_tur Yoshlarga ko'rsatilayotgan yordamlar


2024 - йил бошида Давлатимиз Раҳбари бошчилигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида республика миқёсида 4 млн нафар ёшларни 4 та сектор кесимида 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириб янгича йўналишда ишлаш тизими белгиланди.

Бу борада Пайариқ туман миқёсида 1-секторга (мудофаа тизимига) тумандаги 1-сектор 19 та маҳалла кесимида 9979 нафар, 2-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Прокуратураси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига) 17424 нафар, 3-секторга 18 та маҳалла кесимида (туман Ички ишлар бўлимига) 18407 нафар ва 4-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Адлия бўлимига, туман Миллий гвардияга) 29310 нафар ёшлар тақсимланди.

Бугунги кунда Пайариқ туманидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг 51 нафари олий, 12 нафари тугалланмаган олий ҳамда 2 нафари ўрта махсус маълумотга эга мутахассислардир.

Ёшлар етакчиларининг 24 нафари 25 ёшгача, 31 нафари
30 ёшгача ҳамда 10 нафари 35 ёшгача бўлган мутахассисларни ташкил этади.

Келгусидаги ишларни тўғри ва аниқ мақсадларга асосланган ҳолатда ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш кесимида “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди ва масъуллиги бўйича сектор ҳамда бириктирилган ташкилот раҳбарлари томонидан имзоланди, ижрога йўналтирилди.

Бу борада соҳа масъуллари ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, йил бошидан бери “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида 2024 йил 20 март куни “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Пайариқ туман Васийлик Кенгашининг 01-04-17-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ 409 нафар ёшларга 528 213 443 сўм, 2024 йил 16 май куни Пайариқ туман Васийлик Кенгашининг 01-04-31-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, 25 нафар ёшларга 63 782 000 сўм, 2024 йил
19 июнь куни эса Васийлик Кенгашининг 01-04-39-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, 538 нафар ёшларга
417 248 000 сўм маблағ ажратилган ва ёшларга кўмак берилган.

Дехқон хўжалик юритиш истагида бўлган ёшларни хоҳиш ва истакларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Пайариқ туманида истиқомат қилаётган ёшларнинг 1953 нафарига тумандаги унумдор ерлардан 615 гектар майдон 30 йил муддатга ижара асосида берилди.

Жорий йил июль ойининг биринчи ўн кунлигида
100 нафардан ортиқ ёшларга 7 турдаги касбда, яъни қишлоқ хўжалик соҳасида фойдаланиш учун мотокултиваторлар, қурилиш соҳасида, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам фойдаланиш учун асбоб-ускуна жиҳозлари субсидия асосида ёшларга тарқатилди. Бугунги кунда ҳам
70 нафарга яқин ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуна жиҳозлари тарқатилмоқда.

Пайариқ туманида ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга, моддий ва ижтимоий кўмаклашиш борасидаги фаолияти доимий равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинмоқда.

Teglar
- -