insurez
16-03-2024 10:08

Тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромадини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида


Тумандаги аҳоли хонадонларининг 8569 гектар томорқа ер майдонлари мавжуд булиб, ушбу майдонлардан самарали фойдаланиб 2-3 мартагача ҳосил олиш йўлга қўйилган. 2024-йил ҳосили учун 3557 гектар майдонга туқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши режалаштирилиб, 53,355 тонна хосил олиниши кўзда тутилган, 2024-йилда 3452 гектар майдонга эртаки экинлар экилган бўлиб 48112 тонна хосил олинди, 3007 гектар майдонга эртаки экинлар экилиб 48460 тонна хосил олиниши кутилмокда.

Аҳоли хонадонларида 1093 та кичик замонавий иссиқхоналар мавжуд бўлиб 110 гектарни ташкил қилади ва ушбу иссиқхоналардан 3 мартагача хосил олинмоқда. Йил якунига кадар аҳоли хонадонларида 479 та иссикхона 8,6 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган. Туманда 40 та маҳалла “Бир маҳалла бир маҳсулот тамойили” асосида сабзавотчилик, узумчилик, боғдорчилик, паррандачилик ва картошкачилик йўналиши буйича ихтисослаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Прнзидентининг “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 2024 йил 5-апрелдаги 153-сонли қарорига асосан Пайариқ туманида жами 1977 нафар ишсиз ёшларга 615 гектар ер майдони деҳқон хўжалигини ривожлантириш мақсадида ёшларга очиқ танлов асосида оукцион орқали берилди. Бунда ер майдонларига сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кукатлар, маккажухори дони, дуккакли ва мойли экинлар экилди. Натижада, 1977 нафар янги иш ўринлари яратилиб ушбу фуқароларнинг ўртача 25-30 млн.сўмдан даромад олиши белгилаб олинган. Бундан ташқари аҳолининг даромадини ошириш учун ғалладан бушаган майдонларга  такрорий экин экиши учун 9275 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган бўлиб, Ишсиз фуқаролар ("Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган) жами 3421 нафар фуқароларга жумладан: темир дафтарлар буйича 882 та, ёшлар дафтаридан 335 та, фермер хўжалик аъзоларига 2204 та  фукаролар дехкончилик билан шуғулланиш учун берилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.. 

Бунда биз етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан халқимизнинг дастурхони тўкин бўлишини таъминлаймиз ва деҳқонларимизнинг даромадини ошишига эришилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Teglar
- -