insurez
10-05-2024 10:15

#brifing Suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish borasida tumanida olib borilayotgan ishlar mavzusida brifing o'tkazildi.


Ўзбекистон республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Агробанк” АТБ томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “suvkredit.uz электрон тизими тўллиқ ишга туширлган.

         Вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва Сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган 2024-йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларга кўра, Пайариқ туманида 3 280  гектар майдонда, жумладан 900 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 400 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 550 гектар майдонда дискрет суғориш, 680 гектар майдонда лазер ускуна ёрдамида текислаш, 500 гектар майдонда эгилувчан қувур ёрдамида суғориш, 250 гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологияларини жорий қилиш белгиланган.

2024-йилнинг бугунги кунига қадар туманимизда 120 та қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2 306 гектар майдонда сув тежовчи технологияларини жорий этиш истагини билдириб, “suvkredit.uz” электрон тизими орқали аризалар юборган. “Агробанк” АТБ Пайариқ филиали томонидан 88 та талабгорларга 40,22 млрд.сўмлик кредит шартномалари расмийлаштирилиб,
17,833 млрд.сўм аванс маблағлари ажратилиб, талабгорлар томонидан пудрат корхоналарига ўтказилган. Жумладан,

томчилатиб суғориш технологияси учун 17 та талабгорнинг 409 гектар майдони учун 10,1 млрд.сўм, режага нисбатан 45,4 % бажарилмоқда;

ёмғирлатиб суғориш технологияси учун 57 та талабгорнинг 1032 гектар майдони учун 25,8 млрд.сўм, режага нисбатан 258,0 % бажарилди;

дискрет суғориш технологияси учун 14 та талабгорнинг 240 гектар майдони учун 4,32 млрд.сўм,  режага нисбатан 43,6 % га бажарилишмоқда.

         Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилиш, унинг фойдали томонлари, ҳосилдорликнинг сезиларли даражада оширилишига қизиқишлар ортиб бормоқда.

         Ушбу технологияларни жорий қилиш натижасида чекланган сув ресурсларидан самарали ва ооқилона фойдаланишга эришилади. Жумладан 1 гектар пахта майдонига ан-анавий суғориш усулида суғорилганда туманимизнинг гидромодул жойлашувидан келиб чиқиб 1 марта суғоришга 1100-1300 м3 сув миқдори сарфланади. Энди шу майдон замонавий томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида суғорилган 1 гектар пахта майдонига бир марта суғориш учун 300-400 м3 миқдорида сув сарфланади.

         Бундан кўриниб турибдики сув тежовчи технологияларни жорий қилиш натижасида тежалга сув сарфидан туманимиздаги сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларга ҳам сув етказиб бориш, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

         Бундан ташқари сув тежовчи суғориш технологиялари жорий қилган фермер хўжаликларига бир қатор имтиёзлар ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан:

  1. Сув солиғининг 50 % миқдорида тўлайди
  2. Технология жорий қилинган майдон учун 5 йилга ер солиғидан озод этилади
  3. Жорий қилинган технология турига қараб ҳар гектари учун субсидия маблағалри ажратилади
  4. Технологияни ишлатишда сарфланган электр энергияси учун 100  % мидорида субсидия маблағалари ажратилиши тегишли қарорлаб билан мустаҳкамланган.
Teglar
- -