insurez
31-07-2024 17:00

#matbuot_anjumani Tumanda Maktabgacha va maktab ta`limi tizmida yangi o`quv yiliga tayyorgarlik holati


     Пайариқ туманида бугунги кунда 103 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та БАБМ ва 351 та мактагача таълим ташкилоти (50 та давлат, 14 та давлат хусусий шерикчилик, 1 та нодавлат  (Хусусий) ҳамда 286 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари) мавжуд.

    Таълим тизимига қарашли умумтаълим мактабларида  51595 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

     Ҳозирги кунда умумтаълим мактабларида 5033 нафар ўқитувчилар (Шундан олий ва биринчи тоифали педагоглар 1269 нафар (25.3%)ни ташкил этади) фаолият олиб бормоқда.

     Мактабгача таълим ташкилотларида 19976 нафар мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинган.

    Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрнига нисбатан коэффициенти 1,2 ни ташкил қилади.

       Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бир қисми бўлган 1-синфларга қабул жараёни микроҳудуд доирасида adm.maktab.uz платформасига маълумотлар киритилган.

    Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Пайариқ туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидаги қишлоқ ва кўчаларни мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш ҳақида туман ҳокимининг 2024-йил 25-март 134-7-100-Қ/24-сонли қарори тасдиқланган дислокацияга асосан умумтаълим мактабларининг 1-синфларига 6160 нафар ўқувчи қабул қилиш прогноз қилинган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 5404 нафар (87,7%) ўқувчи микроҳудуд доирасида қабул қилинган.

     Қабул қилинган 5323 нафар болаларнинг 5233 нафари ўзбек синфларга, 90 нафари рус синфларига қабул қилинган.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 209- ва 2083-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ туманида 10 та мактаб иккита хорижий тил ва 1 та касбга ўргатиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан 2023-йил сентябрь  ойидан 1 та (102-мактаб), 2024-йил январь ойидан 4 та (3-, 68-, 71-, 103-мактаблар) мактабда 2+1 лойиҳаси бўйича ишлар ташкил этилган. 2024-йил сентябрь ойидан яна 5 та мактаблар(15-, 19-, 35-, 62-, 84-мактаблар)да очилиши учун барча кўзда тутилган ишлар амалга оширилди.

   Мактабгача ва мактаб таълими тизимида ҳозирги кунда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

      Ҳозирда мавжуд 103 та умумтаълим мактабларига янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари учун Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 10 550 кг эмульсия, 6 112 кг краска тарқатилган бўлиб, бугунги кунда 98 та умумтаълим мактабларида тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилган, 5 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бўлаётганлиги сабабли давом этмоқда.

     Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларига куз-қиш мавсуми учун  5244 тонна кўмир ёқилғиси билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунда  100% таъминланди.

      Тумандаги 8 та мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. (7 та (30-,44-,63-,69-,77-,81-,83-) реконструкция, 1 та (34-) мукаммал таъмир), натижада 2080 нафар ўқувчи ўрни яратилиши режалаштирилган.

      Ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда ва янги ўқув йилига тайёрлаш кўзда тутилган.

   Янги ўқув йилида 51595 нафар ўқувчилар тўлиқ дарсликлар билан таъминланади.

  Янги чоп этилган дарсликлар бўйича kutubxona.uzedu.uz платформаси орқали буюртмалар шакллантирилди.

   Янги ўқув йилида 8 та (5-, 9-, 21-, 24-, 28-, 41-, 68-, 79-) мактаблар янги баҳолаш тизими (ЧСБ-Чораклик Сумматив Баҳолаш)га ўтади.

   Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва уни янада ошириш борасида Самарқанд вилояти “Маҳорат мактаби” томонидан педагог-ходимларининг ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда амалга татбиқ этиш орқали МТТларида таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича режа-график асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди ва янги ўқув йилида ҳам давом эттирилади.

   Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари томонидан манзилли режа-график асосида касбий тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилиб, касбий тажриба алмашиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан туманнинг бошқа ҳудудларида жойлашган ташкилотларида кўргазмали очиқ машғулотлар, ўқув-амалий семинарлар ва “Ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш тартиби” мавзусида тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

   Ҳозирги кунда таълим сифатини янада юқори натижаларга олиб чиқиш бўйича “Пайариқ тажрибаси” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бундан кўзда тутилган мақсад, янги ўқув йилидан бошлаб тумандаги илғор педагогик тажрибага эга педагогларнинг таклифларини умумлаштириб ишлаб чиқилган умумтаълим мактабларидаги ўқув-тарбиявий жараёнларнинг аниқ концепцияси амалга жорий этилади.

Teglar
- -